Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасойда ёшлар ўртасида спорт мусобоқалари давом этмоқда

Арнасойда ёшлар ўртасида спорт мусобоқалари давом этмоқда

14 январь 2021 йил
147
0

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 29 йиллиги ҳамда "Ватан ҳимоячилари куни" байрами муносабати билан "Ватанпарварлик ойлиги" доирасида жорий йилнинг 13 январь куни "КИМ ВАТАНГА СОДИҚ БЎЛСА, МЕНДИРМАН ЎША" шиори остида Арнасой тумани Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби ҳамда 20-сонли умумий ўрта таълим мактабида спорт мусобоқаси ўтказилди.

Ушбу мусобоқа туман Халқ таълими бўлими, туман Жисмоний тарбия ва спорт бўлими, туман Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби, Жиззах вилояти Қўриқлаш бошқармаси 1-Алохида отряд Арнасой туманидаги объектларни қўриқлаш бўйича ходимлари, Жиззах вилоят Миллий гвардия масъул ходимлари, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Арнасой туман Кенгаши ҳамкорлиги ташкил этилди.

Мусобоқада тумандаги 17 та умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилари спортнинг футбол ва волейбол турлари бўйича жамоавий бахс олиб боришди.

Ўтказилган мусобоқада спортнинг “ФУТБОЛ” тури бўйича 1-ўрин 12 мактаб, 2-ўрин 1 мактаб ҳамда 3-ўрин 5 мактаб жамоаларига насиб қилган бўлса, “ВОЛЕЙБОЛ” бўйича 1-ўрин 1 мактаб, 2-ўрин 20 мактаб, 3-ўрин 8 мактаб жамоалари ғолиб бўлишди.

Мусобоқа якунида ғолиб бўлган иштирокчи ёшлар ҳамкор ташкилотлар ва ҳомийлар томонидан рағбатлантирилди.  

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар