Арнасой тумани ҳокимига янги биринчи ўринбосар тайинланди
Исматов Зафар Абдибоевич Арнасой тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари этиб тайинланди.
Исматов Зафар Абдибоевич Дўстлик тумани ҳокимининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи лавозимида фаолият кўрсатиб келган.
Исматов Зафар Абдибоевич — 1983 йил 5 июлда Самарқанд вилояти, Булунғур туманида туғилган. Маълумоти - олий. 2007 йилда Жиззах давлат педагогика институти тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги — тарих.
Ёш мутахассис сифатида меҳнат фаолиятини 2007 йилда Жиззах шаҳар 27-умумий ўрта мактаб ўқитувчиси сифатида бошлаган. Фаолияти давомида Россия Федерацияси Москва шаҳри “Центр судебных переводов” юридик фирмаси таржимони (2012-2018), Жиззах вилояти Инвестициялар бўйича бош бошқармаси девонхона бош мутахассиси (2018-2018), Жиззах вилояти Инвестициялар бўйича бош бошқармаси туризм ва хизматлар Ижтимоий соҳа, ахборот технологиялар соҳасида инвестиция лойиҳаларини шакллантириш ва амалга оширилиши бўлими бошлиғи (2018-2019), Жиззах вилояти ҳокимининг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари ҳамда туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари котибиятининг мудири (2019-2019), Жиззах вилояти Дўстлик тумани ҳокимининг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари ҳамда туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари (2019-2019), Дўстлик тумани ҳокимининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи (2019-2021) лавозимида ишлаган.
Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати