Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасой тумани Маданият марказида 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан тадбир ўтказилди

Арнасой тумани Маданият марказида 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан тадбир ўтказилди

13 январь 2021 йил
505
0

Арнасой тумани Маданият бўлимида Қуролли Кучлар ташкил этилганининг 29 йиллиги ҳамда 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан “Ватан –муқаддас, уни ҳимоя қилиш шарафли бурчдир!” шиори остида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Тадбирда Арнасой туман ҳокимлиги, туман Мудофаа бўлими, Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими, туман Ҳалқ таълими бўлимига қарашли умумий ўрта таълим мактаблари иштирок этди.

Дастлаб, тадбирда сўз олганлар юртимиз тинчлиги, сарҳадларимиз дахлсизлиги ва халқимиз осойишталигини ҳимоя қилишга қодир миллий армиямиз шакллантирилганини таъкидлади.

Шундан сўнг тумандаги 22-сонли умумий ўрта таълим мактабининг ҳарбий синф ўқувчилари томонидан жанговор чиқишлари намойиш этилди.

Шундек, туман Маданият бўлими томонидан театрлаштирилган саҳна кўринишлари ҳамда концерт дастурлари билан янада қизғин кечди. Ватанни мадҳ этувчи ва дилларга байрамона кайфият улашувчи куй-қўшиқлар тадбирнинг янада кўтаринки ўтишини таъминлади. 

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар