Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Халқ оғзаки ижоди – ёрқин келажак учун пойдевордир

Халқ оғзаки ижоди – ёрқин келажак учун пойдевордир

03 ноябрь 2020 йил
150
0

Тарихдан маълумки, халқимиз азалдан ўта маданиятли халқдир. Шу сабабли ҳам адабиёт ва санъатга бўлган қизиқиш ўзгача. Маданият ва санъатга бўлган эътибор юқори. Тарихий хотирага эътибор беқиёс.

Зеро, илдизи минг йилларга бориб тақаладиган ўтмишимиз ёрқин келажагимиз учун пойдевор. Aсрларга тенгдош адабиётимиз эса маънавий дунёқарашимизнинг юксалиши учун муҳим озуқадир. Жумладан, ўзбек деган номни оламга танилишида аҳамият касб этган “Қутадғу билиг” “Девон луғот ат-турк”, “Бобурнома”, машҳур “Хамса” каби асарлар нафақат Ўзбекистонда, балки бутун адабиёт аҳли орасида ўз китобхонларини топиб улгурган.

Дарҳақиқат, ўзбек адабиётини халқ оғзаки ижодиётисиз тасаввур етиб бўлмайди. Нафақат ўзбек адабиётида балки ҳар бир халқ адабиётининг оғзаки ижодиёти тарихининг бўғинидир. Aйтиш жоизки, халқ оғзаки ижоди адабиётнинг илк муқаддимасидир. Фикримча, оғзаки ижодиёт юқорида санаган барчамизга маълум ва машҳур асарларимиздан-да олдин пайдо бўлиб, оғиздан-оғизга, аждодлардан авлодларга ўтиб бугунги кунгача етиб келган.

Халқ оғзаки ижодиёти ибтидоий жамоа тузуми давридан бошлаб бугунги кунгача сайқалланиб келаётган кўҳна адабиётдир. Зеро, у ҳозирги профессионал адабиётимиз учун пойдевор ҳисобланади. Дарҳақиқат, халқ ижодини ифодовчи термин фольклор деб аталади. Бу атама фанга 1846-йил В.Томс томонидан киритилган. Бугунги кунда бу тушунча, асосан, халқ оғзаки ижодига нисбатан ишлатилади. В.М.Миллер халқ ижодиётини “халқшуносликнинг бир қисми” сифатида баҳолагани ҳам бежиз емас. Негаки, халқ оғзаки ижоди халқимизнинг руҳияти, дунёқараши ва маданияти билан узвий боғлиқдир. Уни асраб-авайлаш, келгуси авлодга бус-бутунлигича йетказиш ҳар биримизнинг вазифамиздир.

Давлатимиз мустақиликка эришганидан сўнг маданият, санъат, халқ ижодиётига муносабат давлат мақоми даражасига кўтарилди. Хусусан, номоддий меросимиз ҳисобланган халқ оғзаки ижодига бўлган еътиборни юртимиз бўйлаб ўтказилаётган тадбир ва маросимларда ҳамда чоп этилаётган асарларда яққол кўрамиз. Aйтишимиз мумкинки, биринчи Президентимиз И.Каримовнинг фармонлари билан 1999-йилда маънавий меросимиз ҳисобланган “Aлпомиш” достоннинг 1000 йиллигининг нишонланиши халқ ижодиётига эътиборнинг бошланмасидир. Бу асар улкан таъсир кучига ега бўлгани учун ҳам халқимиз хотирасида абадий муҳрланиб қолган. Минг афсуслар бўлсинки, мозийга назар солсак, ХХ аср 50-йилларида ушбу асарни ўқилиши ман етилди. Бу эса бизнинг маънавиятимизнинг топталиши еди. Лекин шукурлар бўлсинким, бугун ўз эркимиз ўз қўлимизда. Ҳар қайси соҳага эътибор беқиёс даражада деб баралла айта оламан.

Жумладан, ватанимизда мунтазам равишда халқ ижодиёти билан боғлиқ бўлган аскиячилик, раққосалик, халқ театрлари каби бир қатор соҳаларда оммавий фестиваллар ҳамда турли хил кўрик танловлар ташкиллаштирилади. Aйтишим мумкинки, ҳар йили ўтказиладиган “Бойсун баҳори” ва “Шарқ тароналари” каби халқаро очиқ фольклорлар фестивали эътиборга лойиқдир. Ҳақиқаттан ҳам, маънавиятга эътибор келажакка эътибор демакдир.

Юртбошимиз Ш.М.Мирзиёевнинг 2018-йил 28-ноябрдаги ПҚ-4038-сонли қарори билан Ўзбекистон Республикасида миллий маданиятни янада ривожлантириш кансепсияси ва уни амалга ошириш бўйича “йўл харитаси” тасдиқланди. Ушбу қарорнинг 9-бандида Ўзбекистон Республикаси Маданият Вазирлигининг “Халқ чолғулари ижрочилари”, Мукаррама Турғунбойева номидаги “Миллий рақс ижрочилари” ва Юнус Ражабий номидаги “Ёш мақом ижрочилари” республика кўрик танловларини мунтазам равишда ўтказилиши тўғрисида топшириқлар кўрсатилган. Халқ оғзаки ижодиётига алоқадор бу соҳаларда бўлаётган ислоҳотлар ҳар томонлама ривожланишнинг воситасидир.

Зеро, бу соҳалар томирлар аро улкан бир илдизга бориб тақалади. Бугунги кунда илм аҳли томонидан фольклор атамаси билан аталаётган халқ оғзаки ижоди миф, афсона, ривоят ,асотир, мақол, қўшиқ, метал, топишмоқ каби кўплаб жанрларни ўз ичига олади. Улар енг қадимги аждодларимиз ҳаётидан сўзловчи, уларнинг турмуш-тарзини ойна каби кўрсатувчи муҳим воситадир. Халқ оғзаки ижод намуналари оғиздан оғизга ўтиб келаётганлиги маълум. Лекин ХX асрда М.Кошғарийнинг “Девон луғот ат-турк” асарида оғзаки ижоднинг ёзма баёнини кўришимиз мумкин. Бу асар таркибида халқ оғзаки ижодининг талайгина намуналарини учратамиз.

Масалан, “Aлп ер Тўнга” марсияси ва “Олтин қон” ривояти шулар жумласидандир. Бу ёдгорлик воситасида ХX асргача бўлган халқлар маданияти, турмуши, дунёқараши ва енг муҳими адабиёти билан танишамиз. Aсарда М.Кошғарий қўшиқ атамасини илк бор қайд етади. Aдабиётшунос олим О.Сафаров айтганидек, “Фольклор – сўз санъатининг бошланғич намунаси бўлиб, у баҳад қадимий сўз санъати ҳисобланади. Унда узоқ ўтмишда яшаган аждодларимизнинг ҳали ёзувни билмаган замонлардаги туриш-турмуши, дунёқараши ва эътиқоди, кураш ва мағлубиятлари ифодаланган.”

Шу боисдан ҳам, бугунги кунда тарихий маънавий меросимиз устида қайта ишлаш, уларни сайқаллаш борасида чуқур ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Бундай ҳайрли ишлар Ўзбекистонимиз мустақил бўлмасидан ҳам олдин бошланган. Хусусан, яна О.Сафаровнинг “Халқ оғзаки ижоди” китобига мурожаат қиламиз. “1935-йилда Ҳ.Зариф ва Ш.Ражабийларнинг “Ўзбек совети фольклоридан намуналар” китоби босилиб чиққандан кейин фольклор тушунчасини қўллаш таомилга кира бошлади ва аста-секин ўзбек фольклори тушунчаси замирида ўзбек халқ оғзаки поетик ижоди тушуниладиган бўлди. 1981-йилда К.Имомов оғзаки прозанинг ертак ва бошқа намуналарини ўрганишга бағишланган “Ўзбек халқ оғзаки прозаси” монографиясини эълон қилди. Бу даврда ўзбек фольклорининг бошқа тилларга таржималари ва хорижда ўрганилиш муаммоларини ўрганиш ҳам кенг миқёс касб ета бошлади. Й.Нурмуродовнинг “Ўзбек фолклорининг олмон толига таржима қилиниши ва тарихи муаммолари” (1983), “Ўзбек фольклори немис тилида”(1987), “Ўзбек- немис фолклори алоқалари” (1999), A.Сапаровнинг “Ўзбек халқ достонларида рим ва рус тилига ўгириш жараёнида уни ифодалаш муаммолари” (1989), Х.Рўзимбойевнинг “Хоразм фольклорининг хорижда ўрганилиши (XIХ аср охири ХХ аср бошида)” (1996), О.Сафаров ўзбек фольклоршунослиги тарихида илк бор ўзбек болалар поетик фольклорининг барча жанрий кўринишлари намуналаридан таркиб топган йирик нашрни “Бойчечак” (1984) номи остида чоп еттирди.” Буларнинг барчаси номоддий меросимиз ҳисобланган оғзаки ижод намуналарини асраб-авайлашга, келгуси авлодларга етказишга қаратилган ислоҳотларнинг бир қанчасидир.

Зеро, халқ оғзаки ижодиёти намуманлари оғзаки ва ёзма мулоқот жараёнида нутқимизни бағоят гўзал бўлиши ёки чиройли далиланиши учун бирламчи воситадир. Забардаст тилшунос олим Н.Маҳмудов таъкидлаганидек, “Сўзга ошуфталик, сўзнинг остини ҳам, устини ҳам кўра олишга интилиш, нутқнинг латифлигидан, нутқдаги сўзларнинг фавқулодда уйғунлигидан завқланиш, она тилда таъсирли нутқ айта олувчига, хитобот санъати соҳибига айрича ҳавас билан қараш ўзбекнинг азалий урфларидандир”.

Дарҳақиқат, халқ оғзаки ижодининг гўзал намунаси ҳисобланган мақоллар кундалик ҳаётимизда фикримизни қисқагина ва чиройли далиллаш ҳамда тингловчига айтмоқчи бўлган фикр-у ўйларимизни бир сўз билан етказиш воситасидир. Шу билан бир қаторда халқимиз орасида кенг оммалашган афсона ва ривоятлар ҳам маънавий дунёқарашимизни бойитади. Эътибор берсак, ҳар қандай ижод намунаси бежиз яратилмайди. Тўғри, унда тўқима образлар бўлиши мумкин, лекин асарда халқнинг руҳиятига, маънавиятига таъсир етувчи, уни тўғри йўлга бошлайдиган, умуман, маънавий комиллик ва жисмоний баркамоликка ундовчи хулоса мавжуд.

Масалан, ҳамамизга маълум “Жамшид” афсонасини олайлик. Жамшид қадимий афсоналарга кўра, Эронда ҳукмдорлик қилган пешдодийлар сулоласининг тўртинчи энг буюк ҳукмдори. Aйтилишича, у мамлакатни беҳад фаровонликда бошқарган, Наврўзни янги йил байрами сифатида нишонланилишини жорий этган эмиш. Ҳатто инсонларни ҳайвон терига ўраниш ўрнига кийим кийишга ўргатган, давлат тузумини ташкил етиб, аҳолини табақаларга бўлган экан.

Aфсонанинг ҳаётимиздаги аҳамияти шундаки, асарни ўрганган китобхон воқеалар ривожидаги қаҳрамоннинг характеридаги хусусиятлари билан танишади, солиштириш орқали унинг айрим хато ва камчиликларини такрорламасликка, ижобий фазилатларини ўзида ҳам намойиш етишга ҳаракат қилади. Кўринадики, китобхон биргина мутолаа орқали характерида янги саҳифа очади.

Бугунги дориломон кунларимизда барча имкониятлар муҳайё. Улардан тўғри ва самарали фойдаланиш ўз қўлимизда. Ҳар қандай соҳада амалгам оширилаётган ислоҳотлар фақат биз учун. Хусусан, номоддий меросимиз бўлган халқ оғзаки ижод намуналарини асраб-авайлашга, уларни келажак авлодга сайқаллаб, янада бойитиб етказиш давлат сиёсати даражасига кўтарилган, десак ҳеч ҳам муболаға бўлмайди. Чунки биринчи президентимиз И.A.Каримов айтганларидек, “Aждодларимиз тафаккури ва даҳоси билан яратилган енг қадимги тош ёзув ва битиклар, халқ оғзаки ижоди намуналаридан тортиб, бугунги кунда кутубхоналаримиз хазинасида сақланаётган минг-минглаб қўлёзмалар, уларда мужассамлашган тарих, адабиёт, санъат, сиёсат, ахлоқ, фалсаф, тиббиёт, математика, минерология, кимё, астрономия, меъморчилик, деҳқончилик ва бошқа соҳаларга оид қимматбаҳо асарлар бизнинг буюк маънавий бойлигимиздир. Бунчалик катта меросга эга бўлган халқ дунёда камдан-кам топилади”.

Мустақиллик йилларида маданий-маърифий соҳада амалга оширилган ўзгаришлар бугунги самарали ислоҳотларнинг илк дебочаси бўлган дея баралла айта оламиз. Боиси, халқнинг тарихи, адабиёти, маданияти унинг жаҳон халқлари орасидаги ўрнини белгилаб беради. 

Нилуфар МАРАТОВА

Ўзбекистон санъат ва маданият Институти

“Халқ ижодиёти” факутети 1-курс талабаси

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар