Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » «ҒОЛИБЛАР»ДА БАНАН ЕТИШТИРИЛАДИ

«ҒОЛИБЛАР»ДА БАНАН ЕТИШТИРИЛАДИ

22 сентябрь 2020 йил
156
0

Истиқбол лойиҳаларКузнинг бироз салқин, лекин ёқимли эсаётган эпкинлари руҳиятингизга илиқлик олиб киради. Авваллари туман маркази томон борганингизда нотекис, юлуқ-ямоқ йўллар таъбингизни хира қилиб, автомашиналар ҳаракатидан ҳосил бўлган чанг-ғуборлар дилингизни хуфтон қилгани бор гап. Яқин ўртада Арнасой томон йўлингиз тушмаган бўлса, албатта, боринг. Бугун ободлик эпкинларидан кўзни қувонтирадиган кенжа тумандаги катта ўзгаришларга гувоҳ бўласиз. Равон йўллар, янгидан барпо этилган бино ва иншоотлар, чўл қўйнида яшиллик касб этган яшнаётган ҳудудни кўриб, танимай қоласиз.

Кечагина фақат уйидан даласи, даласидан уйига қатнаган, отасидан қолган пастқим уйларда абгор яшаган арнасойликлар кўкрагига бугун ободлик шамоли тегди. Яхши яшашни орзу қилган ҳар бир қишлоқ аҳолисининг кўнглидаги ниятлари секин-аста рўёбга чиқмоқда. Фарзандини боғчага қўйиб, фабрикасига шошаётган Лолахон, қўшма корхонасига йўл олаётган Икромжонлар мисолида бахтли ёш оилаларга энди ҳавасла боқасиз.

Арнасой тамғаси билан нафақат Марказий Осиё, Хитой, Вьетнам, Жанубий Корея, Эрон, Туркия, Европага экспорт қилинаётган тўқимачилик, балиқчилик саноати, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажми кун сайин ортиб бораётир. Жорий йилда туманда 4 миллион саккиз юз минг долларлик маҳсулотни экспортга йўналтириш кўзда тутилаяпти.—Яқинда туркиялик инвесторлар билан 350 миллион долларлик меморандум имзоланди,—дейди туман ҳокимининг ўринбосари, инвести-циялар ва ташқи савдо бўлимининг бошлиғи Идрис Алимқулов. —"СОNSPECTUS DANISMANLIK" компаниясининг тўғридан тўғри "ABS TECHNOLOGIES" МЧЖни сармоя билан таъминланиши эвазига "Ғолиблар" шаҳарча фуқаролар йиғини ҳудудида 200 гектарлик замонавий гидропоника усулидаги иссиқхона барпо этилади. Тўлиқ автоматлаштирилган, назорат тизими билан бошқариладиган иссиқхонада банан, қулупнай, помидор каби қишлоқ хўжалиги экинлари етиштирилиб, тайёр маҳсулотлар экспортга чиқарилади.

—Маҳсулот етиштириш учун сарфланаётган энергия ресурслари арзон, суғориш ва озиқлантириш тизими тежамкор бўлади, — дейди "ABS TECHNOLOGIES" МЧЖ раҳбари Фахриддин Шакарбоев. —Иссиқхонани ёритиш ва суғориш учун қуёш панелларидан фойдаланилади.

Инвестиция лойиҳасига кўра ҳудудда 20 гектарлик логистика маркази ҳам бунёд этилади. Қурилишда асқотадиган металл конструкцияси ишлаб чиқариш корхонаси учун 221,8 гектар ер ажратилади. Беш қаватли, 1200 хонадонга мўлжалланган 16 та турар жой биноси, 2-қаватли мактабгача таълим муассасаси, соғломлаштириш маскани қуриш ҳам лойиҳадан ўрин ол-ган. Дастур ҳаётга тўлиқ татбиқ этилгач, 1600 нафар арнасойлик ёшнинг бандлиги таъминланади.

— 2020-2021 йилларга мўлжалланган инвестиция дастуридан ташқари чорвачилик, боғдорчилик бўйича ҳам истиқболли лойиҳаларга сармоя ки-ритишни режалаштирганмиз,—дейди туркиялик инвестор, — "СОNSPECTUS DANISMANLIK" компаниясининг раҳбари Орхан Коса.

Зоир ЭРГАШЕВ,

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар