Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » АЙДАРКЎЛ МАНЗАРАЛАРИ (ФОТО)

АЙДАРКЎЛ МАНЗАРАЛАРИ (ФОТО)

20 сентябрь 2020 йил
126
0

Айдар - Арнасой кўллари тизими - Жиззах ва Навоий вилоятлари ҳудудидаги оқмас кўллар бўлиб, Қизилқум чўли шарқи Қозоғистон Республикасининг Чордара сув омборидан жануби-ғарбда жойлашган Айдаркўл, Тузкон ва Шарқий Арнасой кўлларини ўз ичига олади. 

Бугунги кунда Айдаркўлнинг умумий майдони 4 минг квадрат километрга тенг.

Маҳаллий аҳолининг сўзларига кўра Айдар-Арнасой кўлида 92 та оролчалар мавжуд бўлиб, у ерда сайр қиган киши табиатнинг мўжизакор жонзотлари бўлган ёввойи қуён, тулки, бўри, словсин, андатра, натра, чўчқа, тўнғиз ва судралиб юрувчи каби қатор ҳайвонлар борлигини қайд этди.

  

Шунингдек Айдаркўлнинг жозибадорлиги ўзига хос қушларнинг турлари мавжудлигидадир. Бу ерда 18 туркум 57 оилага мансуб 314 турдаги қуш яшайди. 19 турдаги қуш халқаро "Қизил китоб"га 37 турдаги қуш эса Ўзбекистон "Қизил китоб"ига киритилган. Балиқларнинг эса 22 тури мавжуд бўлиб шундан 13 тури маҳаллий ҳисобланади. Лаққа, Зоғора балиқ, Оқча, Оқ қайроқ ва бошқалар қимматли овчилик аҳамиятига эга. Балиқларнинг бир тури Туркистон мўйловли балиғи Ўзбекистон "Қизил китоб"ига киритилган.

 

Мовий кўл бўйи маҳаллий ва туристлар учун дам олиш масканларидан бирига айланган. Шу сабаб ҳам тадбиркорлар томонидан меҳмонхона ва дам олиш масканларини ташкил қилиш ва уни ривожлантириш мақсадида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. 

Жумладан, Арнасой тумани ҳудудида жойлашган “ Наврўз” аҳоли пункти яқинида кенг жамоатчилик эътиборини ўзига тортувчи замонавий кемпинглар мажмуаси шулар жумласидандир.

  

  

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар