Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » АЖДОДЛАРДАН ИБРАТ ОЛСИН ЖУМЛАЙИ ЖАҲОН

АЖДОДЛАРДАН ИБРАТ ОЛСИН ЖУМЛАЙИ ЖАҲОН

07 август 2020 йил
125
0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 январдаги «Моддий маданий ва археология мероси объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланишни такомиллаштириш тўғрисида"ги фармойишига асосан Ҳалқ депутатлари Арнасой туман кенгаши депутатлари томонидан туманидаги Чинобод маҳалла фуқаролари йиғинида Мирзо Улуғбек буюсти ўрганилди.

Ушбу жойни обод қилиш юзасидан Арнасой туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Гулзода Ҳайдарова ҳам ўз таклифларини билдириб ўтди. 

– Дастлаб ушбу буюст 1994 йилда ўрнатилган бўлсада, аммо  вақт ўтиши билан бирмунча қаровсиз аҳволга келиб қолганди. – дейди Чинобод МФЙ раиси, Ҳалқ депутатлари туман Кенгаши депутати Лутфулло Ҳамидов. – Ушбу ҳолат юзасидан аҳолига Мирзо Улуғбек аслида улуғ олим ва бунёдкор киши бўлиб бобоси Амир Темур каби жангчи эмас, балки илм-маърифат шайдоси бўлганлиги у мамлакатда илм-фан равнақига жон-жаҳди билан киришар ва бу йўлда хазинани аямаганлиги борасида тушинчалар берил ўтилди.

Ажодлари орқали ўзлигини, келажагини англаган жамият аъзолари бунга бефарқ бўлмаган ҳолда маҳаллага ўрнатилган буюст атрофини ободонлаштириш ишлари олиб боришди.

“Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида”ги Қонун асосида мамлакатимизда кўплаб маданий мерос объектлари давлат муҳофазасига олинган бўлсада, чекка жойларда бу каби буюстлар эътибордан четда қолаётганлиги ҳеч кимга сир эмас.

Аслида, жаҳон цивилизациясига ўз ҳиссасини қўшган буюк бобомиз Мирзо Улуғбек бугуннинг ёшларига қолдирган ҳар бир нодир асарлари юртимизда барқарор ривожланишни таъминлашга, жумладан, илм-фан, маданият, таълимни равнақ топтиришга қаратилган давлат сиёсати ўзининг изчил самараларини бермоқда. 

Туманимизнинг чекка худудида ўрнатилган буюст атрофига алломанинг илм-фан равнақига қўшган ҳиссалари орқали дунё астрономияси тараққиётида қолдирган меъросларидан ёзма лавҳаларни жорий қилиш кўзда тутилди.

Дарҳақиқат, буюк аждодларимизнинг улкан илмий кашфиётлари яна минг йиллар давомида фарзандларимизнинг баркамол авлод сифатида вояга етишида муҳим маъно-мазмун касб этади. Истиқлол йилларида таълим тараққиёти йўлида қилинаётган кенг кўламли ишлар азалий эзгу қадриятларни давом эттириш, илму фан арбобларининг янги авлоди шаклланишида мустаҳкам асосдир. Шу билан бирга, навқирон авлодга бой маънавий-маданий меросимизни янада чуқур ўрганиш ва англаб етиш учун кенг имкониятларни очиб беради.

Зеро, маданий мерос объектлари орқали аждодлардан ибрат олур жумлайи жаҳон.

 

Рустам НУРМАТОВ

Халқ депутатлари Арнасой туман Кенгаши депутати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар