Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » АРНАСОЙ ТУМАН ҲОКИМИ ТАДБИРКОРЛИК ҚИЛИШ ИСТАГИНИ БИЛДИРГАН ЁШЛАР БИЛАН УЧРАШДИ

АРНАСОЙ ТУМАН ҲОКИМИ ТАДБИРКОРЛИК ҚИЛИШ ИСТАГИНИ БИЛДИРГАН ЁШЛАР БИЛАН УЧРАШДИ

08 июль 2020 йил
436
0

Юртимизда қулай ишбилармонлик муҳити шакллантирилгани, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг давлат томонидан ҳар томонлама қўллаб-қувватланаётгани, бу борада кенг имтиёзлар тизимининг жорий этилгани самарасидир.

Арнасой туманида ҳам бу имкониятлардан унумли фойдаланаётган ёшлар орасида ишбилармонлар сафи кун сайин кенгайиб бормоқда.

 

Тумандаги 5-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида ўтказилган “Ҳоким ва ёшлар” учрашувида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари вакиллари, ўз бизнесини йўлга қўйиш истагида бўлган ёшлар, алоқадор ташкилот ва тижорат банклар раҳбарлари иштирок этди.

Тадбирда “Yoshlar kelajagimiz Давлат дастури доирасида тадбиркорлик фаолияти билан шуғилланиш истаги бўлган 128 нафар ёшларининг аризалари  кўриб чиқиш жараёнида 10 нафари рад этганлиги, 70 нафарига туман ҳокимлиги томонидан чиқарилган қарорлар асосида 34 нафарни қурилиш ишларини бошлаганлиги, 23 нафари эса қурилиш ишлари бошлаш арафасида турганлиги қайд этиб ўтилди.

 

 – Айни вақтдаYoshlar kelajagimiz Давлат дастури доирасида 1 нафар ёшга 90 млн сўм кредит маблағ ажратилиб, 6 нафар ёшлар бандлигини таминланди. – дейди Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳузуридаги “Yoshlar kelajagimiz” жамғармаси Арнасой тумани филиали раҳбари Аброр Атақулов. 9 нафар ёшлар ўз тадбиркорлиги учун ажаратилган ер майдонида қурилиш ишлари якунланган бўлса, ҳар бир ишдан унумли фойдалана олган 19 нафар ёшлар, бугун тадбиркорлик субъектларини очишга мувофақ бўлиб аҳоли бандлиги йўлида катта ҳисса қўшмоқда.

Тадбикорлик қилиш учун ажратилган ер майдони бор ёшларнинг 48 нафарига туман ҳокимининг қарори чиқиш арафасида бўлсада, аммо 13 нафарига ер майдонлари ўз вақтида ўлчаб берилмаганлиги оқибатида туман ҳокими Жамолиддин Бердибоев соҳа мутасаддиларини қатъий огоҳлантириб ўтди.

Мулоқот давомида тадбиркорлар фаолиятида учраётган тўсиқлар, қатор муаммо ва камчиликларни бартараф этишга алоҳида эътибор қаратилди. Тадбиркорларнинг ташаббуслари ва лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгиланди. 

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар