Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » АРНАСОЙЛИК ЁШЛАР МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН ТАМОМЛАДИ

АРНАСОЙЛИК ЁШЛАР МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН ТАМОМЛАДИ

25 июнь 2020 йил
194
0

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси “Умумий ўрта таълим муассасалари ва академик лицейларнинг иқтидорли битирувчиларини олтин ва кумуш медаллар билан тақдирлаш тартиби тўғрисида низом”нинг ижроси юзасидан Жиззах шаҳридаги “Ёшлар инновацион маркази” биносида мактабни аъло баҳолар билан битирган ўқувчиларни олтин ва кумуш медаллар билан тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Жумладан, Арнасой туманидаги 8-мактабнинг 11-синф битирувчиларидан Сафарова Дилрабо Неъматулла қизи, Абдуғаниева Муқаддас Эгамберди қизи, 11-мактабнинг 11-синф битирувчи Холбоева Севара Зиядулла қизи ҳамда 22-иқтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби 11-синф битирувчилари Аманбоева Асила Олим қизи, Бахриддинова Сарвиноз Бахриддин қизи, Маратова Нилуфар Лазиз қизи, Ибрагимова Мадина Зокир қизи каби битирувчи ёшлар барча фанлар бўйича якуний назоратлар, чорак ва йиллик баҳолари аъло бўлганлиги боис Жиззах вилоят ҳокими ва халқ таълими бошқармаси томонидан Олтин медал ва эсдалик совғалар билан тақдирланди.

Шунингдек битирувчиларнинг намунали хулқ-атвори уларнинг мактабнинг ички тартиб ва одоб-ахлоқ қоидаларига доим риоя этиши, мактаб формасига риоя этиши ҳам кўзда тутилган.

Арнасой тумани умумтаълим мактабларини 2019-2020 ўқув йилида 11-синфини 557 нафар битирувчиларининг барчаси республикамиздаги олий таълим муассасаларида ўқишни давом эттириш хохиш–истагини билдиришган.

Шунингдек, 9-синфнинг 525 нафар ўқувчиларидан 23 нафари янгидан ташкил этилган техникумлар ва касб-ҳунар мактабларида ўқишни ва 502 нафари ўзлари таҳсил олаётган умумтаълим мактабларида ўқиш истагини билдиришган.

 

Наргиза НАРЗУЛЛАЕВА

Арнасой туман Халқ таълими бўлимининг

Маънавий ахлоқий тарбия ва болаларни

ҳимоялаш бўлими шуъбаси рахбари

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар