Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Жиззах пластмасса заводи биносида тадбиркор ёшлар билан учрашув ўтказилди

Жиззах пластмасса заводи биносида тадбиркор ёшлар билан учрашув ўтказилди

22 июнь 2020 йил
117
0

Ёшлар ойлиги доирасида 4-сектор бўйича, Ёшлар иттифоқи вилояти Кенгаши, Жиззах вилояти давлат солиқ бошқармаси, ҳамда Жиззах пластмасса заводи аксиядорлик жамияти билан ҳамкорликда, Жиззах пластмасса заводи биносида мутасаддилар ва тадбиркор ёшлар билан учрашув бўлиб ўтди.

Унда Давлат солиқ қумитаси Жиззах вилояти бошқармаси бошлиғи Юнусжон Насимджанов ёшларнинг тадбиркорлик, бизнес билан шуғулланишида дуч келаётган тўсиқлар, юзага келаётган маммо ва ноқулайликларни бартараф этиш ҳамда бу борада имтиёз ва енгилликлар яратиш ҳақида, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Жиззах вилояти кенгаши раиси Дилмурод Худайшукуров, "Ҳар бир оила тадбиркор", "Ёшлар келажагимиз" каби давлат дастурлари доирасида самарали амалга оширилаётган ишлар,  иннаватсион ишланмалар яратиш ва уни амалда тадбиқ этиш борасида, шунингдек марказий банк бош бошқармаси бошлиғи Муҳаммаджон Юсупов банк сиёсатидаги ўзгаришлар ва кредит имтиёзлари юзасидан сўзга чиқиб, шаҳар ва вилоятдаги барча туманлардан жонли ва онлине кўринишда иштирок этган ёш тадбиркорларнинг:

—Мол-мулкка солиқ тўлашдан озод қилиш;

—Тадбиркорлик учун кредит олиш;

—Ушбу фаолият учун ер ажратиш, қурилиш ва бир қанча комплексларни таъмирлаш;

—Ёшларни иш билан таъминлаш масалаларидаги савол, таклиф, фикр ва мулоҳазларига қулоқ тутишди.

Тадбир, якунида, 5 нафар коллеж битирувчиси давлат солиқ қумитаси ва тадбиркорликка мўлжалланган масъулияти чекланган жамиятларга ишга жойлаштирилган бўлса, 17 нафар ёш тадбиркорга турли миқдорларда имтиёзли кредит эгаси бўлиши учун сертификатлар тақдим этилди.

Яна 2 нафар, ўз тадбиркорлик фаолиятини бошлаётган ёшлар рўйҳатдан ўтказилиб, уларга махсус гувоҳномалар тақдим этилди.

Шундан сўнг, тадбир иштирокчилари Жиззах пластмасса заводи аксиядорлик жамияти раҳбари элёр Тўрақулов бошчилигида завод ишлаб чиқариш фаолиятида муҳим аҳамият касб этувчи бир қанча сехлар, у ердаги қизғин иш жараёни билан яқиндан таништирилди.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар