Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Жиззахда генерал ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтди

Жиззахда генерал ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтди

20 июнь 2020 йил
119
0

Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи, генерал-майор Ғайрат Қодировнинг ички ишлар профилактик ҳособида турган вояга етмаган ёшлар, ҳамда ўрта-умумтаълим мактабларининг юқори синф ўқувчилари билан учрашуви бўлиб ўтди.

Онлайн тарзда ўтказилган тадбирда туман-шаҳарлар ҳудудидаги профилактик ҳисобда турган вояга етмаган ёшлар, шунингдек мутасадди ташкилот ходимлари ҳам иштирок этдилар.

“Ёшлар ойлиги” доирасида ўтказилган мазкур учрашув аввалида вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи сўзга чиқиб, мамлакатимизда улғайиб келаётган авлод вакилларининг билим олишлари ва иш билан таъминланишлари учун яратилаётган шароитлар ҳақида атрофлича тўхталиб ўтди. Шунингдек, ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг олдини олиш, ички ишлар органларининг бу борадаги фаолияти ҳақида мисоллар келтирилди.

Учрашувда ёшлар томонидан 3-сектор раҳбарига мактабга чолғу-асбоблар, спорт анжомлар етказиш, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишди кам фоизли кридет ажратиш, болалар дам олиш оромгоҳларига саёҳатлар ташкил қилиш, туман марказларида ёшлар учун китоб дўконлари қуриш юзасидан мурожаатлар бўлди. Мулоқотда билдирилган муаммоларни ҳал қилиш бўйича тегишли идоралар вакиллари билан келишиб олинди.

Тадбир давомида ички ишлар профилактик ҳисобида турган 6 нафар вояга етмаган ёшлар профилактик ҳисобдан чиқарилди, 4 нафарига эса ёзги дам олиш оромгоҳига йўлланмага эга бўлди, шунингдек, 7 нафарига ўқув-қуроллар топширилди.

Таклиф ва фикр-мулоҳазаларга бой тарзда ўтказилган мулоқот сўнгида 7 нафар иқтидорли ёшлар мутасадди ташкилотлар томонидан рағбатлантирилди.

Мулоқотдан сўнг йиғилиш иштирокчиларининг “Ўрда экологик ёшлар боғи” ватанпарварлик мажмуасига саёҳати ташкил этилди.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар