Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасойда вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосарининг сайёр қабули ўтказилди

Арнасойда вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосарининг сайёр қабули ўтказилди

25 декабрь 2019 йил
231
0

Жойларда раҳбарларининг аҳоли билан ўтказаётган мулоқотлари борган сари кўпайиб бормоқдаки, ушбу учрашувларда неча йиллар давомида ечимимсиз бўлган муаммолар ижобий кўриб чиқилaётир.

Жумладан, вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари, подполковник Мансур Сатторов раҳбарлигида Арнасой туманида ўтказилган сайёр қабулида ҳам бир қатор оғриқли муаммолар ўртага ташланди.

Ҳокимлик, ташкилот, муассаса ҳамда бир қатор идора раҳбарлари иштирокида ўтказилган ушбу тадбирда Олтинводий маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи Холмат Эшонқулов маҳалласидаги ички йўлларга шағал ётқизиш бўйича мурожаат қилди. Бундан ташқари Бобур маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Тоғаев Файзулла бобо ичимлик суви ҳамда газ таъминотида узилашлар бўлаётганини айтди.         

Шунингдек, мазкур учрашув давомида иш ҳақини ундириб бериш, уй-жой қуриш учун ер ажратиш, пенцияга чиқишда ёрдам кўрсатиш каби 10 дан ортиқ масалалари кўриб чиқилди.

Ушбу сайёр қабулида қатор муаммолар жойида ҳал этилиб, қўшимча ўрганиш, текшириш ҳамда вақт талаб қиладиган мурожаатлар тегишли соҳа мутахассислари томонидан назоратга олинди. Вилоят ички ишлар бошқармаси соҳавий раҳбар ходимлари ўтказиб келаётган сайёр учрашувлар давом этмоқда.

Жиззах вилояти ИИБ Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар