Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Гиёҳвандлик – аср вабоси

Гиёҳвандлик – аср вабоси

26 октябрь 2022 йил
143
0

     Мамлакатимизда гиёҳванд моддалар савдоси ва истеъмолига қарши кескин чоралар кўрилаётган бўлса-да, бугун гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланиши энг хатарли ва долзарб муаммолардан бири бўлиб қолмоқда.

     Гиёҳфурушлар янги усул ва найрангларни қўллаб, заҳри қотилни сотиш ҳаракатларини давом эттиришмоқда. Улар манфур мақсадларини амалга ошириш йўлида ҳали дунёқараши шаклланмаган, ўзгалар таъсирига тушиб қолишга мойил ёшлар умрига зомин бўлишмоқда.

     Бу борада ҳуқуқни муҳофаза қилиш оргонлари томонидан наркогуруҳларнинг қонунга зид фаолиятини аниқлаш ва чек қўйиш, контрабанда каналларини ёпиш, гиёҳванд ўсимликлар майдонларини йўқ қилиш ва гиёҳвандлик иллати ёйилишининг олдини олиш бўйича махсус комплекс операциялар мунтазам равишда амалга оширилмоқда.

      Жумладан, ҳуқуқни муҳофаза қилиш орган ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда марихуана гиёҳвандлик воситасини яқин мижозларга сотиш пайида юрган Арнасой туманида яшовчи фуқаро Б.И исмли шахс қўлга олинади.

     Мазкур тезкор тадбир аввалида А.Т исмли шахс 2022 йил 17 май куни ўз ишлари билан Дўстлик тумани марказидаги АТБ “Агробанк” Дўстлик филиали биноси олдидан ўтаётган вақтида судланувчи Б.И исмли шахсни кўриб қолади.

     Ўзаро суҳбат давомида Б.И исмли шахс ёнида пули қолмаганлиги боис А.Т исмли шахсдан бироз пул сўрайди ва Арнасой тумани дала майдонида марихуана гиёҳвандлик воситаси борлигини билдириб, сотиш учун унга харидор топиб бериш борасида ўз таклифини билдириб ўтади.

     Суҳбатдош А.Т исмли шахс оғуфуриш бўлган Б.И исмли шахснинг қилаётган ҳатти-ҳаракатлари ноқонуний эканлигини билиб, “сен шу ерда бўлиб тур мен танишларимга айтиб кўрайчи улар олишади” дея бу иллатнинг олдини олиш мақсадида Дўстлик туман ИИБ ходимларига хабар беради. А.Т исмли шахс ўз хоҳишига кўра Б.И ни жиноий фаолиятига чек қўйиш мақсадида тезкор тадбирда иштирок этади.

     Шунингдек, тезкор тадбир натижасида Б.И исмли шахсда оғирлиги салкам 3 кг бўлган “марихуанна” гиёҳвандлик воситалар билан қўлга олиниб, Суд ҳукмига кўра Б.И  Ўзбекистон Республикаси ЖК 273-моддасининг 5-қисмида кўрсатилган жиноятни содир қилганликда айбли деб топилиб,  7 (етти) йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

     Хулоса ўрнида айтиш керак-ки, гиёҳвандлик фақатгина унинг домига тушиб қолган шахснинг фожеаси эмас, балки жамият равнақига ҳам­да юрт тараққиётига болта урувчи офатдир. Шундай экан, ушбу мудҳиш иллатга қарши курашиш нафақат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларнинг, балки ҳар биримизнинг инсонийлик бурчимизга айланиши шарт.

 

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар