Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » “Очиқ бюджет” ахборот порталида овоз бериш жараёнида ғолиб бўлган ташаббусларга фуқаролар ташаббуси жамғармаси маблағларини йўналтириш тўғрисида

“Очиқ бюджет” ахборот порталида овоз бериш жараёнида ғолиб бўлган ташаббусларга фуқаролар ташаббуси жамғармаси маблағларини йўналтириш тўғрисида

22 сентябрь 2022 йил
152
0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 апрелдаги ПҚ-5072-сонли ва Олий Мажлиси Сенатининг 2021 йил 22 апрелдаги КҚ-213-IV-сон қарорларига асосан, Молия вазирлигининг 2021 йил 6 сентябрдаги WV82767631-сонли кўрсатма хати ижросини таъминлаш мақсадида, туман молия бўлими мудири М.Эшбоевнинг билдиргисини инобатга олиб, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6 ва 24-моддаларига мувофиқ, халқ депутатлари туман Кенгаши

ҚАРОР ҚИЛАДИ 

  1. Жорий йилнинг 15 июлидан 3 августига қадар “openbudget.uz” веб- сайти орқали мавжуд маҳаллий муаммоларни бартараф этиш мақсадида туманда истиқомат қилувчилар учун аҳамиятга эга бўлган ҳар хил мазмундаги жами 270 та таклифлар билдирилганлиги, 4 августдан 23 сентябрга қадар ушбу таклифларнинг барчаси модерациядан ўтказилиб, натижада 172 та ташаббус овоз бериш учун қабул қилинганлиги, шундан, 98 ташаббус турли хил сабабларга кўра рад этилиб, 24 августдан 17 сентябрга қадар 172 та ташаббусга овоз бериш жараёнида иштирок этганлиги, якунда 3 та ташаббус энг кўп овоз тўплаб ғолиб бўлганлиги ҳамда жамғармада 1 792 000 000 (бир миллиард етти юз тўқсон икки миллион) сўм маблағ шаклланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
  2. Ғолиб таклифлар ва уларга ажратиладиган маблағлар рўйхати
    1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
  3. Молия вазирлигининг юқоридаги кўрсатма хатига кўра ғолиб таклифларни молиялаштириш манзилли рўйхати шакллантирилсин ва ғолиб таклифларни молиялаштириш учун буюртмачи ташкилот туман ҳокимлиги ва ободонлаштириш бошқармаси этиб белгилансин.
  4. Арнасой туман Ободонлаштириш бошқармаси Молия вазирлигининг ДМБАТ дастурида ҳар бир ғолиб таклифга (маблағ манбаси 4017...) шахсий ғазна ҳисобварағини очсин. Ғолиб таклифларга лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқувчи ва пудратчини аниқлаш бўйича қонунчиликда белгиланган тартибда ва ўз муддатида танловга қўйиш ҳамда маблағларни молиялаштириш чораларини кўрсин. Ушбу ғолиб бўлган таклиф тўлиқ молиялаштирилиб бўлингандан сўнг (касса харажатидан) ортган маблағ Арнасой туман ҳокимлиги қошида очилган фуқаролар ташаббуси жамғармаси шахсий ғазна ҳисобварағига тўлиқ қайтариш вазифаси юклатилсин.
  5. Туман ҳокимлиги бош ҳисобчиси (Б.Мухиддинов)га ғолиб деб топилган таклифларга фуқаролар ташаббуси жамғармасидан 1-иловада келтирилган амалга оширишнинг аниқланган қиймати миқдорида маблағ ажратиш вазифаси юклатилсин.
  6. Туман Ғазначилик бўлинмаси (А.Ғайбуллаев) ушбу маблағни тегишли тартибда молиялаштирилишини таъминласин, ушбу маблағни манзилли рўйхатда кўрсатилган тадбирларни молиялаштиришга йўналтирсин ва маблағларнинг бошқа мақсадларга ишлатилиши таъқиқлансин.
  7. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш туман Кенгашининг “Маҳаллий бюджет, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш, инвестициялар ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари доимий комиссияси” доимий комиссияси ҳамда туман ҳокимининг биринчи ўринбосари З.Исматов зиммасига юклатилсин.
  8. Ушбу қарор қабул қилинган кундан кучга киради.

Халқ депутатлари Арнасой тумани Кенгашининг "___"_______ 2022 йилдаги ______________-сонли қарорига 1-илова

 

 

“Очиқ бюджет” ахборот порталида 2022 йил сентябр ойида овоз бериш жараёнида ғолиб бўлган ташаббуслар
 

РЎЙХАТИ

минг сўм

Ғолиб таклиф маълумотлари

Амалга ошириш-нинг аниқланган қиймати

Молиялаштириш манбаси
(ФТЖ, қўшимча манба, бюджет параметри)

Буюртмачи ташкилот

Таклиф ID рақами

Қисқача мазмуни

Тўплаган овозлари сони

1

0470600004

Ғ.Ғулом МФЙ ҳудудида Янгиаср кўчасини газ  тармоғига улаш

1 119

330 000

Фуқаролар ташаббуси жамғармаси

Арнасой туман ҳокимлиги

2

0470600020

Янгибўстон МФЙ ҳудудидаги маҳалла биносини  қуриш

953

1 200 000

Фуқаролар ташаббуси жамғармаси

Арнасой туман ҳокимлиги

3

0470600039

Ғолиблар МФЙ ҳудудида Алпомиш кўчасига 400 метр пиёдалар йўлакчасини қуриш

705

150 000

Фуқаролар ташаббуси жамғармаси

Арнасой туман Ободонлаштириш бошқармаси

Жами

2 777

1 680 000

 

 

    


                  туман кенгаши раиси                      Х.Алимарданов

aror_ochi_byudzhet_sentyabr_oyi_oliblari.pdf [309,77 Kb] (юклаб олинди: 3)

Онлайн: aror_ochi_byudzhet_sentyabr_oyi_oliblari.pdf

 

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг

Тавсия этамиз:

Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар