Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Оқила аёллар ва қизлар ўртасида оилада маънавий муҳитни яхшилаш борасида учрашув ўтказилди

Оқила аёллар ва қизлар ўртасида оилада маънавий муҳитни яхшилаш борасида учрашув ўтказилди

23 сентябрь 2022 йил
103
0

Жамиятнинг асосий таянчи бу – оила. Оилада маънавий муҳитни яхшилаш, фарзандлар тарбиясидаги масъулият, миллий қадриятларни сингдириш ва қатор ташаббусларда фаол, шижоатли ва ташаббускор аёлларнинг ўрни бор. 

Арнасой тумани 1-сектор ҳудуди Дўстлик ва Гулбаҳор маҳалла фуқаролари йиғинларида 7,16 умумтаълим мактабларининг юқори синф ўқувчи қизлари ва маҳалладаги оқила аёллар иштирокида "Либосларимиз кўркимиз" ва "Миллий қадриятларимиз қадрлаб" мавзуларида ҳам хотин-қизлар ўртасидаги жиноятчиликни олдини олиш ва эрта турмуш ва эрта туғруқ масалалари бўйича кенгайтирилган учрашув бўлиб ўтди.

Мазкур тадбирда Арнасой туман Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Гулзода Ҳайдарова, туман ИИБ хотин-қизлар масалалари бўйича профилактика инспектори Шаҳноза Атақулова, Гулбаҳор МФЙ хотин-қизлар фаоли Барно Нахалова,  Дўстлик МФЙ хотин-қизлар фаоли Дилафрўз Жўлибоева ҳамда маҳалладаги хотин-қизлар фаоллари иштирок этди.

Жамиятда янги маънавий макон яратиш, эзгу ғоялар, миллий қадриятлар, урф-одатлар, муқаддас анъаналарни сингдиришга қаратилган тизимли тарғибот-ташвиқот ишларини олиб борилди.

"Либосларимиз кўркимиз" кўргазмаси орқали одамларнинг турмуш тарзи, қишлоқ аҳолиси ҳаётининг обод ва фаровонлиги йўлида уларнинг миллий маданиятини оширишга эътибор қаратилди.

– Юртимиздаги адрасу атласлари етти иқлимга ҳам машҳур бўлиб, ундан тайёрланган либослар яна жозибали бўлган, – дейди Арнасой туман Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Гулзода Ҳайдарова, - Айни кунларда миллий қадриятларни ўзида тараннум этувчи либослар ўзига хос замонавий кўринишда, авлоддан-авлодга ўтиб келмоқда. Бу эса нафақат мактаб ва касб хунар коллежи ўқувчилари балки маҳалла хотин-қизлари томонидан ҳам амалга оширилмоқда.

Тадбир иштирокчиларига, миллий либослар марказида кундалик либослар, модельерларнинг энг сара ижод намуналари, ҳаммабоп кийим-кечаклар намойиш этилди. Камалакранг хонатлас, кўркам адрас, бахмал, нафис шойи каби миллий матоларимиздан тикилган бетакрор гўзал либослар томошабинлар диққат эътиборини тортди.  

Шунингдек тадбир давомида маҳалладаги оқила аёллар – фарзанд, айниқса, қизлар тарбияси, оила, оналар маънавиятини юксалтириш, оилаларда китобхонлик, мутолаа маданиятини тарғиб этиш, ўзаро меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатликни шакллантириш, оиланинг тарбиявий-таълим салоҳиятини мустаҳкамлашга кўмаклашиш борасида сўз юритди.

Ёшлар ўртасида оилавий-ҳуқуқий муносабатлар, оилавий ҳаёт психологияси, оила иқтисоди ва бюджети, репродуктив саломатлик асослари, маънавий-ахлоқий қадриятларга нисбатан ҳурмат руҳида бўлиш масалалари ҳам қайд этиб ўтилди. 

 

Феруза АБДУЛЛАЕВА

Арнасой туман Оила ва

хотин-қизлар бўлими мутахассиси

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар