Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасой туманидаги 2 та маҳаллаларда ижтимоий инфратузилмалар амалга оширилади

Арнасой туманидаги 2 та маҳаллаларда ижтимоий инфратузилмалар амалга оширилади

22 сентябрь 2022 йил
132
0

Арнасой тумани Бўстон ва Дўстлик маҳаллаларида ижтимоий инфратузилмасини ривожлантириш дастури бўйича амалга ошириладиган объектларнинг манзилли рўйҳати шакллантирилди.

Жумладан, йўл-транспорт инфратузилмаси тизимини яхшилаш бўйича Республика бюджети маблағларидан Бўстон ва Дўстлик  маҳаллаларида жами 4,5 км ички йўллар шағаллаштирилади.

“Дўстлик” МФЙ, Олтин водий кўчаси 2 км шағаллаштириш, 615 млн сўм;

“Бўстон” МФЙ, Обод Диёр кўчаси 2,5 км шағаллаштириш, 830 млн сўм;

Ичимлик сув ва оқава сув тармоқларини қуриш, қайта қуриш ва модернизация қилиш ҳамда аҳолини узлуксиз сифатли ичимлик сув билан таъминлаш бўйича Республика бюджети маблағларидан “Бўстон” МФЙ худудига борувчи 0,5 км асосий ичимлик сув тармоқларини таъмирланади.

“Бўстон” МФЙ худудига борувчи 0,5 км тармоқлар учун 100 млн сўм;

Суғориш тизимларини яхшилаш бўйича Республика бюджети маблағларидан Бўстон ва Дўстлик  маҳаллаларида жами 4,5 км ички ирригация тизимини қурилади.

 “Дўстлик” МФЙ, худудидаги  аҳоли томорқаларини суғориш учун 3 км ички ирригация тизимини қуриш (латок ётқизиш) 1,135 млн сўм;

“Бўстон” МФЙ, худудидаги  аҳоли томорқаларини суғориш учун 1,5 км ички ирригация тизимини қуриш (латок ётқизиш) 900 млн сўм;

Электр  таъминоти тармоқларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш бўйича Республика бюджети маблағларидан Бўстон ва Дўстлик  маҳаллаларида жами 4 км ҳаво тармоқлари реконструкция қилиниб, бетон устунлар ўрнатилади.

“Дўстлик” МФЙ ҳудудига 1 та 10/0,4 кВли ТП ўрнатиш ва 3 км 0,4-10 кВли ҳаво тармоғини  реконструкция қилиш 90 дона бетон устунлар ўрнатиш учун 250 млн сўм;

“Бўстон” МФЙ ҳудудига 1 та 10/0,4 кВли ТП ўрнатиш ва 1 км 0,4-10 кВли ҳаво тармоғини  реконструкция қилиш 30 дона бетон устунлар ўрнатиш учун 170 млн сўм;


 Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

 

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар