Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасойда мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик борасида тизимли ишлар давом этмоқда

Арнасойда мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик борасида тизимли ишлар давом этмоқда

21 сентябрь 2022 йил
27
0

Арнасойда мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик борасида тизимли ишлар давом этмоқда

Айни кунларда мамлакатимизнинг барча ҳудудларида пахта йиғим-терими қизғин паллага кирди. Пахта йиғим-терими мавсуми давомида мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик ва бу борада аҳолининг хабардорлигини ошириш, шунингдек, тарғибот тадбирларини ташкил этиш бўйича Жиззах вилоят Бандлик бош бошқармаси ҳамда Арнасой туман Аҳоли бандлигига кўмаклаши маркази томонидан бир қатор ишлар олиб борилмоқда.

Жумладан, барча ҳудудлардаги аҳоли гавжум жойларда мажбурий меҳнатнинг олдини олиш борасида Халқаро меҳнат ташкилоти ҳамкорликда ишлаб чиқилган баннер ўрнатилди, флаерлар ва плакатлар тарқатилди.

Шунингдек, мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик ва бу борада аҳолининг хабардорлигини ошириш мақсадида фермер хўжаликлари ва кластерларда, таълим муассасаларида, соғлиқни сақлаш тизимида ҳамда бошқа ташкилотлар ва аҳоли ўртасида тушунтириш ишлари олиб борилимоқда.

Бундан ташқари, айни дамда пахта йиғим-терими давомида мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик ҳамда теримчилар учун муносиб меҳнат ва дам олиш шароитларини яратиш юзасидан қатъий назоратни таъминлаш мақсадида Жиззах вилоят Бандлик бош бошқармаси ходими Умаралиев Сардор ҳамда Арнасой туман Аҳоли бандлигига кўмаклаши маркази ҳодимлари Арнасой туманидаги маҳаллаларда ўрганишлар олиб борилмоқда.

Жумладан, Арнасой тумани Янгибўстон СИУда маҳаллий аҳоли ва Бухоро вилоятидан келган 60 нафар, Олтин водий СИУда маҳаллий аҳоли ва Сурхондарё  вилоятидан келган 108 нафар, Ҳамдўстлик СИУда маҳаллий аҳоли ва Самарқанд вилоятидан келган 80 нафар теримчилар ўртасида меҳнат шартномаларида кўрсатилган томонларнинг вазифалари, мажбуриятлари ва қонун бузилиш ҳолатлари руй берганда жавобгарлик масалалари тўғрисида тушунтиришлар бериб ўтди. 

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар