Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » МЕҲМОНДЎСТЛИК — ОЛИЙ ФАЗИЛАТ

МЕҲМОНДЎСТЛИК — ОЛИЙ ФАЗИЛАТ

17 сентябрь 2022 йил
250
0

Динимизда меҳмондўстлик ва саховат энг мақталган ҳислатлардан биридир. Ўз уйида яқинлари, қушнилари, ёру-дустлари ёки шулардан бошқа бирор кишига зиёфат бермайдиган   инсон   булмаса   керак. Шунга кўра меҳмондорчилик одоблари муқаддас ислом динида энг аҳамиятли одобларидан дисобланади.

Ҳадиси шарифларда меҳмонни эҳтиром қилишни имоннинг аломатларидан экани таъкидланади. Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Пайтамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам “Кимки Аллоҳга ва oxиpam кунга иймон келтирган  бўлса меҳмонини ҳурмат қилсин” деб мармаҳмат қилганлар (Имом Бухорий ривоятлари).

Ушбу набавий таълимот жамиятдаги инсонларни бир-бирлари билан боғлаб турадиган ҳамда уларни ораларидаги дўстона муносабатларни қамраб оладиган кўрсатмадир. Биздан олдин яшаб утган аждодларимиз бу курсатмага оғишмай амал қилганлар. Шу сабабли қадим-қадимдан то ҳозирги кунимизгача ўзбек халқи ўзининг меҳондўстлиги билан бошқа халқларнинг эътирофига сазовор бўлиб келмокда.

Бизнинг ўзбек халқимиз азалдан меҳмондўст халқ. Таниш-нотаниш меҳмонларга очиқ юзлик билан уйининг турини муҳайё қилади, турли-туман таомлар тайёрлаб, меҳмоннинг кўнглини овлайди. “Меҳмонли уй баракали уй” деб бежизга айтмаган доно халқимиз.

Шу кунларда сайёрамизнинг энг нуфузли тузилмаларидан бири — Шанхай хамкорлик ташкилоти саммитига жонажон диёримиз мезбонлик қилишмоқда. Миллий давлатчилигимиз тарихида муҳим ўрин тутадиган бундай йирик халқаро тадбирнинг юртимизда ўтказилаётгани, албатга, бутун диёримиз аҳли учун фахр ва ифтихордир. Самарқандда ушбу ташкилотга аъзо мамлакат раҳбарлари ва нуфузли меҳмонлар иштирок этишмокда.

Таъкидлаш жоизки, инқироз ва бўҳронлар даврида мамлакатлар асосий эътиборини ҳамжиҳатликка қаратишлари лозим. Зеро, бу дунёда барқарор, ишончли ва фаровон тараққиётнинг энг муҳим омили самарали хамкорликдир.

Шанхай хамкорлик ташкилоти мана шундай кенг қамровли ҳамкорликнинг ёрқин намунаси сифатида дунё майдонига чиқди. Ташкилотининг асосий мақсади аъзо давлатлар ўртасида ўзаро ҳамдўстлик, ишонч ва яхши қушничилик муҳитини мустаҳкамлаш ҳамда сиёсий, савдо-иқтисодий, илмий-техникавий, шунингдек, хавфсизлик, энергетика, туризм, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳаларидаги ҳамкорликни ривожлантиришдан иборат.

Дарҳақиқат, Аллоҳ таолонинг энг улуғ неъматларидан бири бу — тинчликдир. Ўзбекистон минтақада тинчликни сақлаш борасидаги ташаббусларнинг доим олдинги сафда бўлиб келган. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламдан саҳобалар кўпроқ нимани дуо қилиб сўрашни савол қилишганида, Ул зот: “Аллоҳ таолодан офият (тинчлик, хотиржамлик)ни сўранглар”, деб айтган сўзлари бу неъматлар нечоғлик муҳим эканига далолат қилади. Ҳозирги ғоят мураккаб ва таҳликали замонда тинчлик ва осойишталикнинг қадрига етиш, уни кўз қорачиғидек асраб-авайлаш ва мустаҳкамлаш масаласи ШҲТ олдида доимо мухим вазифа бўлиб турибди. Ушбу ташкилотнинг Самарқанд саммити тинч, эркин ва фаровон хаётни таъминлаш йулида муҳим босқич бўлиб хизмат қилади, инша Аллоҳ.

Аллоҳ таоло yшбу йирик сиёсий анжуманни тинчли-осойишталикда ўтказиб, меҳмонлар олдида юзимиз ëpyғ бўлишини насиб айласин! Унда қабул қилинадиган қарорларни юртимиз ва барча инсонлар учун хайрли ва фойдали килсин! Омин!

 

Отабек ЮЛДОШЕВ

Арнасой туман бош имом хатиби

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг

Тавсия этамиз:

Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар