Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Иқтисодий соҳадаги жиноятлар тушунчаси

Иқтисодий соҳадаги жиноятлар тушунчаси

16 сентябрь 2022 йил
126
0

 

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 53-моддасида, “Бозор муносабатларини ривожлантиришга қаратилган Ўзбекистон иқтисодиётининг негизини хилма-хил шакллардаги мулк ташкил этади. Давлат истеъмолчиларнинг ҳуқуқи устунлигини ҳисобга олиб, иқтисодий фаолият, тадбиркорлик ва меҳнат қилиш эркинлигини, барча мулк шаклларининг тенг ҳуқуқлилигини ва ҳуқуқий жиҳатдан баб-баравар муҳофаза этилишини кафолатлайди.Хусусий мулк бошқа мулк шакллари каби дахлсиз ва давлат ҳимоясидадир. Мулкдор фақат қонунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибдагина мулкидан маҳрум этилиши мумкин” деб белгиланган.

            Иқтисодий соҳадаги жиноятлардан бири ўзлаштириш ёки растрата қилиш йўли билан талон-торож қилиш жинояти бўлиб, ўзганинг мулкини қўлга киритишдан иборатдир.

            Ўзлаштириш ёки растрата қилиш йўли билан талон-торож қилишда ўғриланадиган мулк айбдорнинг ўз ҳуқуқий қарамоғида ёки тасарруфида бўлади, у мазкур ҳолатдан фойдаланиб мол-мулкни ўзиники қилиб олади ёки уни бошқалар фойдасига ўтказади.

            Жиноят субъектининг ҳуқуқий қарамоғида ёки тасарруфида бўлган мулк ишониб тошиирилган мулк деб ҳисобланади. Албатта, бундай эгалик қилиш айбдорнинг мазкур мулкни хизмат мажбурияти, шартнома ёки мазкур топшириққа кўра бошқариш, тасарруф этиши ёки сақлаб туришга оид ваколатларини амалга ошириш билан боғлиқ бўлиши лозим. Мулкка эгалик ваколати махсус ҳуқуқий ҳужжат билан расмийлаштирилган бўлиши лозим (масалан буйруқ бўйича моддий жавобгарликнинг юклатилиши ёки моддий бойликларни рўйхатнома билан топшириш кабилар).

            Айбдорга фойдаланиш ёки сақлаб туриш учун топшириб қўйилган хусусий шахсларнинг мол-мулки ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш буюмини ташкил этиши мумкин. Шу боис айбдор ўзгалар автомашинасини сотиш ҳуқуқига эгалик қилиш кафолатини берадиган нотариус идорасида расмийлаштирилган ҳужжатга эга бўлганда автомашинани ўзиники қилиб олган ҳолатларда қилмишни шарҳланаётган модда бўйича баҳолаш лозим. Агар мол-мулкни топшириш тегишли ҳуқуқий ҳужжатлар билан расмийлаштирилган бўлса, бундай мол-мулк ишониб топширилган мулк мақомига эга деб топилмайди, бу эса бундай мулкни талон-торож қилишни ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш сифатида баҳолашни истисно этади.

            Ўзлаштириш ёки растрата қилиш йўли билан талон-торож қилишда, ўғриликдан фарқли ўлароқ, айбдорнинг ўзи мулкка нисбатан муайян ваколатларга эга бўла туриб мол-мулкни ўзиники қилиб олади. Талон-торожни содир этишда у айнан ана шу ҳолатдан фойдаланади. Агар шахс ўзига ишониб топширилган мол-мулкни талон-торож қилса, яъни унга нисбатан ўз ваколатини амалга оширмаса, қилмиш ўғрилик сифатида баҳоланади, масалан, қоровулнинг ўзига муҳофаза қилиш учун топширилган мулкдан кечаси ўғрилаб олиш каби ҳаракатларини шундай баҳолаш мумкин. Бундай ҳолатларда айбдор ўзгалар қилиши мумкин бўлган усулда жиноят содир этади.

            Объектив томондан жиноят айбдор томонидан унга ишониб топширилган мол-мулкни ўзлаштириш ёки растрата қилишда ифодаланади.

            Ўзлаштириш талон-торож қилишнинг мустақил шаклидан иборат бўлиб, унда айбдор ўзига ишониб топширилган мулкни қонунга хилоф равишда сақлаб қолиб, мулкдан ўзиники сифатида фойдаланади. Сақлаб қолиш айбдорга ишониб топширилган мол-мулкни қайтармаслик ёки шартномада белгиланган муҳлатда қайтармасликдан иборат.

Сотувчилар, нозирлар, таъминот бўйича воситачиларнинг ғаразли мақсадларда шартнома бўйича аҳолига тарқатиш учун олинган товар ёки пул маблағларини сақлаб қолишларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилиш сифатида баҳолаш лозим.

            Моддий неъматлар айбдорнинг тасарруфига ноқонуний равишда ўтиши ва унинг талон-торож қилинган мол-мулкдаи ўз ихтиёри билан фойдаланиши имкониятига эга бўлган вақтдан бошлаб ўзлаштириш тамомланган деб топилади. Башарти шундай имкониятни қўлга киритиш учун моддий бойликларни муайян чудуд чегарасидан ташқарига олиб чиқиб кетиш зарур бўлса, олиб чиқиб кетилган вақтидан бошлаб жиноят тамомланган деб топилади.

            Талон-торож қилиш шакли сифатида растрата шахсга ишониб топширилган моддий бойликларни ғаразли мақсадларда қонунга хилоф равишда сарф-харажат қилишда, унинг ўзи ёки бевосита иштирокида ўрнини қопламасдан истеъмол қилинишини тақозо этади. Талон-тарож қилишнинг бу турига шунингдек, айбдор томонидан мол-мулкни сотиш, совға қилиш ёки алдов йўли билан бошқалар ҳисобига ўтказиб юбориш киради. Растрата шаклидаги талон-торож қилиш талон-торож қилингаи мол-мулкнинг истеъмол қилиниши ёки уни бошқалар ҳисобига ўтказиш вақтидан бошлаб тамомланган деб топилади.

Юқоридаги иқтисодий соҳадаги жиноят юзасидан тушунча бериб ўтишимиздан бош мақсад, фуқароларимизнинг бу борадаги ҳуқуқий онгини ошириш, жиноятнинг олдини олишга қаратилган.

 

Мақсуд ЭРНАЗАРОВ

Жиноят ишлари бўйича

Арнасой туман судининг раиси

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар