Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасойда оммавий сайёр қабулда маҳкумлар жазодан озод қилинди

Арнасойда оммавий сайёр қабулда маҳкумлар жазодан озод қилинди

15 сентябрь 2022 йил
143
0

Фуқароларнинг суд-ҳуқуқ соҳасидаги мурожаатларига самарали ечим топиш учун янада қулай шароит яратиш мақсадида Арнасой туман “Зарафшон” маҳалла фуқаролар йиғинидаги 3-сонли умумтаълим мактабида оммавий сайёр қабул ўтказилди.

Мазкур сайёр қабулда Жиззах вилоят судлари раислари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Жиззах вилоят Халқ қабулхонаси мудири, Жиззах вилояти оила ва хотин-қизлар бошқарма бошлиғи, Жиззах вилоят маҳалла ва нуронийларни қўллаб қувватлаш бошқармаси бошлиғи ва Ёшлар ишлари агентлиги  Жиззах вилоят бошқармаси биргаликда Арнасой туман ИИО Пробация гуруҳида жазо муддатини ўтаётган маҳкумларга нисбатан жазони ўташдан муддатидан илгари озод этиш ҳақидаги тақдимномалар жиноят ишлари бўйича Арнасой туман суди томонидан кўриб чиқилди.

Жумладан, очиқ сайёр суд мажлисида 8 нафар маҳкумлар ахлоқан тузалиш йўлига ўтганлигини ва қилмишларидан пушаймонликлари инобатга олиниб, муддатидан илгари жазодан озод этилдилар.

 

Хуршид ИБОТОВ

Жиноят ишлари бўйича Арнасой туман

судининг девонхона мудири

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар