Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Иссиқхона - томорқа ерларида даромад манбаи

Иссиқхона - томорқа ерларида даромад манбаи

14 сентябрь 2022 йил
181
0

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари орқали иссиқхонадан унумли фойдаланиб, даромадли тижорат ғоясини амалга ошириш мумкин. Чунки ҳовлидаги кичик иссиқхона ҳам вақт ўтиши билан барқарор даромад манбаига айланиши мумкин. Шу билан бирга, мақбул шароитларда етиштирилган янги, экологик тоза озиқ-овқат маҳсулотлари доимо дастурхонда бўлади.

Арнасой тумани 1-сектор ҳудуди Тинчлик МФЙда Икромжон Каримов ташландиқ бўлиб ётган 10 сотих майдонни ўзлаштириб иссиқхона қурди. Мазкур иссиқхона қуриши учун жорий йил бошида тижорат банкларидан 100 млн кредит олган. Ушбу кредит эвазига иссиқхонани барпо этиб, унга 90 туб лимон, булғор қалампири, бодринг, памилдори каби қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини парваришлаб экспортни кенг кенг йўлга қўйган.

Жумладан Россия ва Қозоғистон республикаларига иссиқхонада етиштирилган “Супер Ласточка” навли булғор қалампири маҳсулотларини етказиб бериб 10 сотих иссиқхонадан 70 млн даромад кўришга эришди.

Ҳозирда иссихонада етиштирилаётган бодринг ва памилдори каби қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан маҳаллий бозорларни таминламоқда.

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар