Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасой туман элeктр таъминоти корхонасининг янги биноси фойдаланишга топширилди

Арнасой туман элeктр таъминоти корхонасининг янги биноси фойдаланишга топширилди

12 сентябрь 2022 йил
112
0

Арнасой туман элeктр таъминоти корхонаси янги биноси фойдаланишга топширилиши муносабати билан ташкил этилган тадбирда вилоят ва туман ҳокимлиги масъуллари, туман мутасадди корхона ва ташкилотлар вакиллари, ишчи-ходимлар ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этди.

Бугун мамлакатимизнинг барча ҳудудларида амалга оширилаётган кенг кўламли қурилиш, бунёдкорлик, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари Арнасой туманида ҳам янгиланишлар, ўзгаришларга асос яратиб бермоқда. Ҳудудда кўплаб йирик ижтимоий-иқтисодий аҳамиятга эга лойиҳалар ҳаётга татбиқ этилмоқда.

Арнасой туман электр таъминоти корхонасининг янги биноси фойдаланишга топширилиши ҳам тизимда кенг кўламли ишлар олиб борилаётганидан далолат бермоқда. Янги мажмуада яратилган шароит, мавжуд техник ва технологик ускуналар имконияти, қолаверса, муҳандис-техник ва ишчи-ходимлар, корхона мутахассисларини ўқитиш, оператив-диспетчерлик хизмати томонидан амалга ошириладиган энергия таъминотининг автоматлаштирилган бошқарув тизими каби хоналар иш самарадорлигини янада оширишга хизмат қилади.

Бундай ўзгаришлар ва янгиланишларнинг асосий мақсади, албатта, электр энергияси истеъмолчиларига қулайлик яратиш билан бир қаторда, ишчи-ходимларга муносиб меҳнат шароитлари яратишдир.

Тадбир якунида, бир гуруҳ соҳа фахрийлари сўз олиб, жамият мутасаддиларига иш тажрибаларидан келиб чиқиб ўз маслаҳатларини беришди ва келгуси ишларига омад тилашди.

Шунингдек, ушбу тадбирда Арнасой туман элeктр таъминоти корхонасига янги Дамас русмли автомашина ҳам берилди.

Арнасой туманида истеъмолчиларга янада сифатли электр энергияси етказиб бериш учун бугунги кунда туман электр таъминоти корхонаси томонидан 292 км узунликдаги электр узатиш тармоқлари ва 119 та трансформатор пункти орқали туманнинг 13 та маҳалласидаги 505 та улгуржи ҳамда 7449 аҳоли, жами 7954 электр энергияси истеъмолчиларига корхонанинг 51 та ишчи-ходимлари томонидан хизмат кўрсатилмоқда.

 

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар