Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасой туманида аҳолининг кундалик кайфиятига бевосита таъсир кўрсатаётган энг долзарб муаммолар ўрганилмоқда

Арнасой туманида аҳолининг кундалик кайфиятига бевосита таъсир кўрсатаётган энг долзарб муаммолар ўрганилмоқда

09 сентябрь 2022 йил
105
0

Арнасой туманида аҳолининг кундалик кайфиятига бевосита таъсир кўрсатаётган энг долзарб муаммолар ўрганилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг 2022 йил 7 сентябрдаги АФ-49-сонли "Аҳолининг кундалик кайфиятига бевосита таъсир кўрсатаётган энг долзарб муаммоларни ўрганиш орқали 2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш" Фармойиши бўйича қўшимча чора тадбирлари, Жиззах вилоят ҳокимининг 2022 йил 7 сентябрдаги хабарномасига асосан туман ҳокимлигида ишчи гуруҳ тузилиб ҳудудлар комплекс ўрганилди.

Жумладан, Жиззах вилоят ҳудудий ишчи гуруҳ раҳбари, Жиззах вилоят Миллий гвардия бошқармаси бошлиғи подполковник Анвар Иброҳимов, Арнасой туман ҳокими Хуршид Алимарданов ҳамда сектор раҳбарлари иштирокида тумандаги 1-сектор ҳудуди Гулбаҳор, Дўстлик, Тинчлик, Чўлқувар маҳаллалари фуқаролари йиғинларида ва 2-сектор ҳудуди Зарафшон маҳаллалари фуқаролари йиғинида ҳамда 4-сектор ҳудуди Бахтли ва Бўстон маҳаллалари фуқаролари йиғинларида ишчи гуруҳ аъзолари, маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин қизлар фаоли ҳамда маҳалла фаоллари билан биргалик "Маҳаллаларда энг долзарб муаммоларни ўрганиш орқали 2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини ривожлантириш" дастури шакиллантирилди. 

Маҳаллаларда аҳолининг кундалик кайфиятига бевосита таъсир кўрсатаётган коммунал соҳадаги камчиликлар, йўл қурилиш, спорт мажмуалари, тиббиёт соҳаси, мактаб, мактабгача таълим соҳалари, ирригация тармоқлари, маҳалаларда кўнгил очар масканлар йўқлиги ва борлари ҳам талабга жавоб бермаслиги, маданият марказларини қайтадан реконструкция қилиш борасида бир қатор таклифлар киритилди. 

Жойларда бу каби энг долзарб муаммоларни ўрганиш ва уларни дастурга киритиш юзасидан учрашувлар давом этмоқда.

 

 

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар