Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Сайёр қабулда пенсияга оид саволларга жавоб берилди

Сайёр қабулда пенсияга оид саволларга жавоб берилди

09 сентябрь 2022 йил
727
0

Чекка ҳудудларда яшаётган аҳолининг мавжуд муаммоларини ўрганиш ва қилинаётган ишлар билан танишиш мақсадида Арнасой туман Пенсия жамғармаси томонидан Зарафшон ва Бахтли МФЙларда сайёр қабул ўтказилди.

Унда маҳалладаги участка инспектори, маҳалла раислари, ёшлар етакчилари ҳамда кенг жамоатчилик иштирокида ўтказилди. Мазкур сайёр қабулда Зарафшон ва Бахтли МФЙларда яшаётган аҳолининг турмуш тарзи билан яқиндан танишишди ва уларни қийнаб келаётган муаммолар тингланди. 

Жумладан, қабул давомида пенсия ва нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби борасида аҳоли томонидан келиб тушган саволларга Арнасой туман Пенсия жамғармаси бўлими бошлиғи ўринбосари Шербек Хайитов томонидан атрофлича жавоб берилди.

Қайд этилдики, 21.10.2021 йилдаги ПФ-654-сон Фармони талаблари, “Ижтимоий ҳимоя ягона реэстри” ахборот тизими, нафақа ва моддий ёрдам тайинланиши ёки рад этилиши сабаблари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 4 майдаги "Фуқароларга Давлат пенсияларини тайинлаш жараёнини соддалаштириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-5102-сон қарорининг 1-кичик "б" бандида 2022 йил 1 июлдан бошлаб давлат пенсияларини тайинлашда талаб барча маълумотларни вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимларидан ахборот алмашинуви орқали олиш ва пенсия тайинлаш учун фуқаролардан фақат паспорт ёки ИД-картаси талаб этилиши белгиланиши тушунтирилди.

 Арнасой туман Пенсия жамғармаси бўлими

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар