Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасойда суҳбат комиссия аъзоларининг малакаси оширилмоқда

Арнасойда суҳбат комиссия аъзоларининг малакаси оширилмоқда

08 сентябрь 2022 йил
98
0

Арнасой туманида очиқ мустақил танловларни ўтказишда иштирок этадиган давлат органлари ва ташкилотлари суҳбат комиссиялари аъзоларининг билим ва кўникмаларини янада ошириш мақсадида семинар-тренинг ташкил этилди.

Мазкур семинар-тренингда 6 та ҳудудий давлат органлари ва ташкилотларида суҳбат комиссия аъзолари бўлган масъуллар иштирок этишди. Семинар-тренинг давомида очиқ мустақил танловларнинг жорий ҳолати, танловларда юзага келаётган муаммо ва уларни бартараф этиш чоралари, суҳбатни тўғри ташкил этиш ва уни ўтказишда қўйилган талаблар тўғрисида маълумотлар берилди.

Семинар-тренингнинг иккинчи қисми интерфаол усулда ташкил этилди ва берилган амалий вазифалар иштирокчиларда катта қизиқиш ўйғотди. Семинар-тренинг якунида иштирокчилар ўзларининг фикр-мулоҳазалари ва таклифларини билдиришди.

 Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар