Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Бўстон МФЙ биноси “Очиқ бюджет” платформаси орқали қайта тамирланди

Бўстон МФЙ биноси “Очиқ бюджет” платформаси орқали қайта тамирланди

06 сентябрь 2022 йил
143
0

Бугунги кунда “Очиқ бюджет” (openbudget.uz) платформаси орқали фуқаролар ўзлари яшаб турган ҳудуд инфратузилмасини яхшилаши, хусусан ичимлик суви таъминоти, хиёбонлар, болалар ва спорт майдончалари, ички йўллар, мактабларни таъмирлаш ва жиҳозлаш ҳамда бошқа масалалар бўйича лойиҳаларни таклиф этиб, маҳаллий бюджетнинг тақсимланишида иштирок этишмоқда.

Бу эса мамлакатимизнинг турли туманларида ватандошлар юқори қизиқиш билан қарши олишмоқда. Жумладан, Арнасой тумани Бўстон маҳалла аҳлининг ўзаро бирдам фаоллиги эвазига “Очиқ бюджет” (openbudget.uz) платформаси орқали 766 та овоз тўплаб маҳалла биноси учун таклиф этилган 353 млн сўмлик маблағни ютиб олишди.

Ҳозирда ушбу маҳалла биноси замонавий таъмирланиб фойдаланишга топширилди. Эндиликда ушбу маҳалла биносида бир вақтнинг ўзида ҳам маҳалла аҳлига ҳам тадбиркорлар учун қулай имкониятлар эшигини очди. Боиси ушбу бинода тикувчилик, аёллар ва эркаклар гўзаллик салонлари ҳам очилиши кўзда тутилган. 

Маҳалла аҳолиси эришилган бундай ютуқни алоҳида кўтаринкилик билан кутиб олди. Бу ҳол ижтимоий алоқаларнинг мустаҳкамланишига ҳам хизмат қилади.

Маълумот ўрнида қайд этиш лозим, “Очиқ бюджет” (openbudget.uz) платформаси орқали Арнасой тумани Ғофур Ғулом МФЙ аҳолиси маҳалладаги 20 умумтаълим мактабининг ўқув биноси учун 945 та энг кўп овоз тўплаб, таклиф этилган 950 млн сўмни, Бахтли МФЙ аҳолиси маҳалла биноси учун 901 та овоз тўплаб, таклиф этилган 400 млн сўмни, Бобур МФЙ аҳолиси маҳалладаги Нуронийлар масканини қуриш учун 1141 та овоз тўплаб, таклиф этилган 550 млн сўмни ҳамда 04 047 TQK103 Ибн Сино кўчаси учун 3252 та овоз тўплаб, таклиф этилган 720 млн сўм маблағларни ютиб олишган.

Мазкур “Очиқ бюджет” (openbudget.uz) платформаси орқали қўйилган объектлар учун таклиф этилган маблағларни ютиб олишда маҳалладошлар бирлашиб, кўпчилик бўлиб уриниши эвазига эришилган бу каби натижалар қилинаётган ишларга нисбатан дахлдорлик ҳиссини беради, у эса ўша жойда, кичкина бўлса-да, соғлом жамият шаклланишига хизмат қилади. 

Рустам НУРМАТОВ

Арнасой туман ҳокимининг Матбуот котиби

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар