Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасойда сектор раҳбари ва ёшлар ўртасида учрашув ўтказилди

Арнасойда сектор раҳбари ва ёшлар ўртасида учрашув ўтказилди

27 август 2022 йил
122
0

Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар моҳиятида аҳолининг турмуш фаровонлигини таъминлаш каби эзгу мақсад мужассам.

Зеро, бугун раҳбарлар фаолиятининг асосий мезони халқ билан мулоқот қилишга, пировардида уларни давлатдан рози бўлишини таъминлашга қаратилган.

Арнасой тумани Маданият марказида Бобур МФЙ ёшлари билан навбатдаги учрашуви ўтказилди.

Мазкур учрашувда Жиззах вилоят Мирзачўл туман ДХХ ходимлари, Арнасой туман 3-сектор раҳбари, туман ИИБ бошлиғи подполковник Рустам Умматқулов, Арнасой туман ҳокими ўринбосари Шавкат Кенжабоев ва кенг жамоатчилик иштирок этди.

Учрашув давомида аксарият ёшлардан тадбиркорлик, субсидия, бандлик, даволаниш масалаларида 9 та мурожаатлар қилиниб, уларнинг ҳар бири назоратга олинди.

Жумладан, келиб тушган мурожаатларнинг 3 тасига ҳуқуқий тушунтиришлар берилган бўлса, муддат талаб этиладиган 6 та мурожаатларни ижобий ҳал этиш ва қаноатлантириш юзасидан тегишли масъуллар зиммасига юклатилди. 

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар