Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасойда “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” шиори остида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди

Арнасойда “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” шиори остида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди

20 август 2022 йил
345
0

Арнасойда Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг 31 йиллигига “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!” шиори остида "31 йилликка - 31 та лойиха" маънавий-маърифий тадбирлари ўтказилди.

Унда Арнасой туман ҳокимлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси, туман Маданият маркази, туман 5-сонли Болалар Мусиқа ва санъат мактаби, Ўзбекистон Ёшлар ишлари Агентлиги ва Ёшлар иттифоқи туман кенгашлари, туман халқ таълими бўлими, тумандаги МФЙдаги ёшлар етакчилари иштирок этдилар.

Байрам тадбирида мустақиллигимизнинг 31 йиллиги муносабати билан “Беш ташаббус, беш имконият” шиори остида туркум танловлари ўтказилди. Тадбир давомида “Энг яхши қўшиқ” йўналиши бўйича миллий мақом ва миллий эстрада ҳамда  “Энг яхши рақс” йўналишида яккалик қизлар иштирокида миллий рақслар борасида ёшларнинг чиқишлари намойиш этилди.

Шунингдек спортнинг стол тенниси ва шахмат турлари бўйича ҳам мусобоқалари, рассомчилик борасида она табиатни асрайлик мавзусида истеъдодли ёшлар ўз маҳоратларини намойиш қилди.

Илм маърифатга бошловчи китобхонлик тадбири ҳам ёшларда қизиқиш уйғотди. Ушбу китобхонли тадбирида ёшлар назм ва наср йўналишида беллашди. Иштирокчилар ўзлари ёзган шеърлари ва ҳикоялари билан қатнашди.

Шунингдек ош танловида ҳам фаол иштирок этган маҳаллалардаги ёшлар етакчи таом тайёрлаш ўзларининг маҳоратларини кўрсата олишди.

Байрамона шукуҳда ўтказилган тадбирда фаол иштирокчилар ҳомийлар томонидан тақдирланишди.

  

Шавкат ХУДОЙҚУЛОВ

Республика Маънавият ва Маърифат маркази

Арнасой туман бўлинмаси бош мутахассиси

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар