Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » “Обод маҳалла” Давлат дастури доирасида йўл-транспорт инфратузилмаси, муҳандислик-коммуникация тармоқлари ҳамда ижтимоий соҳа объектларини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар

“Обод маҳалла” Давлат дастури доирасида йўл-транспорт инфратузилмаси, муҳандислик-коммуникация тармоқлари ҳамда ижтимоий соҳа объектларини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар

15 август 2022 йил
178
0

“Обод маҳалла” Давлат дастури доирасида йўл-транспорт инфратузилмаси, муҳандислик-коммуникация тармоқлари ҳамда ижтимоий соҳа объектларини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан туман ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари Ф.Адиловнинг ҳисоботи

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18 мартдаги ПҚ-172-сонли қарорининг ижросини таъминлаш, “Обод маҳалла” дастурини амалга ошириш, ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш ҳамда аҳолини уй-жой билан таъминлаш, дастур доирасида туман архитектура қиёфасини янгилаш ва ҳудудларни ободонлаштириш мақсадида Чинобод ва Ғ.Ғулом маҳаллалари “Обод маҳалла” дастурига киритилган.

Мазкур маҳаллаларнинг архитектура қиёфасини янгилаш ва ҳудудни ободонлаштириш учун жами 11 млрд. 635 млн.сўмлик ишлар бажарилиши режалаштирилган. Ғ.Ғулом маҳалласида 0,8 км цементбетон, 3,8 км тупроқ йўлда шағал ётқизиш ишлари амалга оширилган. Ичимлик суви таъминотини ва оқова сув тармоқларини яхшилаш бўйича 2 млрд. 50 млн.сўм доирасида 1 та Ғ.Ғулом маҳалласининг ичимлик суви таъминоти яхшиланиши белгиланган бўлиб, амалда 3,0 км ичимлик суви қувури ётқизилган. Электр таъминотини яхшилаш мақсадида 12,7 км электр тармоқлари тортилиб, жами 1 млрд. 10 млн. 500 минг сўмлик ишлар бажарилган.

Чинобод маҳалласига 6,4 км жами 4 86,7 млн.сўмлик электр тармоқлари тортилиб, жами 24,8 млн.сўмлик 31 та янги таянч устунлари ҳамда 1 та трансформатор ўрнатиш ишлари олиб борилган.

Ғ.Ғулом маҳалласига 523,8 млн.сўмлик 6,3 км электр тармоқлари тортилиб, 840 млн.сўмлик 105 та янги таянч устунлари ўрнатилди ҳамда 4,8 млн.сўмлик 2 та трансформаторлар таъмирланган.

Газ таъминотини яхшилаш бўйича жами 28,4 млн.сўмлик 35 та газ баллонлари аҳолига етказиб берилди. Натижада 2 та маҳаллада яшовчи 1009 нафар аҳолининг газ таъминоти яхшиланган.

Чинобод маҳалласида газ таъминотини яхшилаш бўйича аҳоли 20 та газ баллони билан таъминланди 10,8 млн.сўмлик ишлар бажарилган.

Ғ.Ғулом МФЙда газ таъминотини яхшилаш бўйича 15 та газ баллони етказиб берилиб, 8,1 млн.сўм ҳамда 1,7 км газ қувури тортиш ишлари бажарилган. Алоқа ва ахборотлаштириш тизимини яхшилаш мақсадида амалда 4 км алоқа тармоғи таъмирланиб, 39,9 млн.сўмлик ишлар бажарилган.

Жумладан Чинобод маҳалласида 13,9 млн.сўм доирасида жами 1,4 км алоқа тармоғи таъмирланиши белгиланган бўлиб, амалда 2 км алоқа тармоғи таъмирланди 13,9 млн.сўмлик, Ғ.Ғулом маҳалласида 26,0 млн.сўм доирасида 2,0 км алоқа ва ахборотлаштириш тизими яхшиланган.

Ижтимоий ишлаб чиқариш инфратузилмасини яхшилаш бўйича 300 млн.сўм доирасида 2 та маҳаллада 1 та тиббиёт муассасаси капитал ва жорий таъмирланиб, натижада, 4,4 минг нафар аҳолига тиббий хизматлар кўрсатиш даражаси яхшиланиши белгиланган. Ҳозирги кунда 1 та тиббиёт муассасасига 400,0 млн.сўм капитал ва жорий таъмирлаш учун молиялаштирилган.

Ободонлаштириш ишлари юзасидан Чинобод маҳалласида 15 та, Ғ.Ғулом маҳалласида тунги кўча ёритиш тизимини яхшилаш ишлари  ҳамда 0,8 км Ғ.Ғулом маҳалласида пиёдалар йўлакларини қуриш ва таъмирлаш ишлари бажарилган. 

Якка тартибдаги уй-жой фондини ривожлантириш бўйича 512 млн.сўм доирасида 2 та қишлоқда жами 93 та, Чинобод маҳлласида 41 та, Ғ.Ғулом маҳалласида 52 та якка тартибдаги уй-жойларни таъмирланиши ва аҳолининг уй-жой шароитини яхшилаш режалаштирилган бўлиб, амалда 80 та хонадонларда таъмирлаш ишлари амалга оширилган. Шундан Чинобод маҳалласида 41 та, 857 млн.сўм, Ғ.Ғулом маҳалласида 39 та 202,8 млн.сўмлик ишлар бажарилган.

Бозор инфратузилмаси объектлари бўйича жами амалда 4 та 1 млрд. 820 млн.сўмлик лойиҳалар ишга туширилган. Шундан 1 та умумий овқатланиш шохобчаси 1 млрд.150 млн.сўмлик, 1 та ўқув маркази биноси 500 млн.сўмлик, 1 та савдо 140 млн.сўмлик, 1 та тайёр тикув маҳсулотлари ишлаб чиқариш 30 млн.сўм лойиҳалар ишга туширилган.          

Жумладан Чинобод МФЙда жами 4 та хизмат кўрсатиш лойиҳалари (505 млн.сўм), 1 та савдо дўкони, 1 та кичик турдаги ишлаб чиқариш обьекти, 1 та маиший хизмат кўрсатиш шохобчаси, 1 та бошқа объект барпо этилиши белгиланган.

Амалда 2 та,  шундан 1 та савдо дўкони, 1 та кичик турдаги ишлаб чиқариш обьектлари ишга туширилди.           

Ғ.Ғулом МФЙда 1 та савдо дўкони, 1 та кичик турдаги ишлаб чиқариш объектлари, 1 та маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари, 1 та бошқа объект барпо этилиши белгиланган бўлиб, амалда жами 2 та, шундан 1 та умумий овқатланиш шахобчаси 1 млрд.150 млн.сўмлик, 1 та ўқув маркази биноси 500 млн.сўмлик лойиҳа ишга туширилган. 

Жорий йилнинг 1 октябрга қадар жами 11 млрд. 635 млн.сўмлик, шундан “Обод маҳалла” дастурига киритилган Чинобод ва Ғ.Ғулом маҳаллаларида архитектура қиёфасини яхшилаш ҳудудларни ободонлаштириш бўйича қурилиш-таъмирлаш ишлари тўлиқ якунланган.

“Обод маҳалла” дастури доирасида йўл-транспорт инфратузилмаси, муҳандислик-коммуникация тармоқлари ҳамда ижтимоий соҳа объектларини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан туман ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари Ф.Адиловнинг ҳисоботини тинглаб, муҳокама қилиб ҳамда “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6 ва 24-моддаларига мувофиқ, халқ депутатлари туман Кенгаши

ҚАРОР   ҚИЛАДИ:

1.“Обод маҳалла” дастури доирасида йўл-транспорт инфратузилмаси, муҳандислик-коммуникация тармоқлари ҳамда ижтимоий соҳа объектларини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан туман ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари Ф.Адиловнинг ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин.

2.Туман ҳокимининг ўринбосари Ф.Адиловга дастур доирасида Чинобод ва Ғ.Ғулом маҳалла фуқаролар йиғинларида амалга ошириладиган қурилиш-таъмирлаш ишларини сифатли олиб борилишини назоратга олиш вазифаси топширилсин.

3.“Арнасой тонги” газетаси (Х.Мирзаев), туман ҳокимлиги ахборот хизмати (Р.Нурматов)ларга “Обод маҳалла” давлат дастури доирасида амалга оширилган ишларни маҳаллий газетада ҳамда ижтимоий тармоқларда кенг ёритиб борсин.

4.Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш туман Кенгашининг “Саноат, транспорт, қурилиш, коммунал соҳа ва аҳолига хизмат кўрсатиш масалалари” доимий комиссияси зиммасига юклатилсин.

5.Мазкур қарор қабул қилинган кундан кучга киради.

Туман кекнгаши раиси                               Х.Алимарданов

aror_f_adilov_isoboti_obod_maalla_dasturi.pdf [309,05 Kb] (юклаб олинди: 13)

Онлайн: aror_f_adilov_isoboti_obod_maalla_dasturi.pdf

 

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар