Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасой туман мактабгача таълим бўлимига қарашли 5-сонли Наврўз давлат мактабгача таълим ташкилотида “Хайр боғча, салом мактаб” тадбири ўтказилди

Арнасой туман мактабгача таълим бўлимига қарашли 5-сонли Наврўз давлат мактабгача таълим ташкилотида “Хайр боғча, салом мактаб” тадбири ўтказилди

08 август 2022 йил
288
0

 

 Хайр боғча, салом мактаб! Айни пайтда мактабгача таълим ташкилотларида “Хайр боғча, салом мактаб» тадбирлари бўлиб ўтмоқда. Ана шундай тадбирлардан бири тумандаги 5-сонли Наврўз давлат мактабгача таълим ташкилотида кўтаринки кайфиятда ўтказилди.

 

 Мазкур муассасада ўтказилган «Хайр боғча, салом мактаб!» маънавий-маърифий тадбирида Мактабгача таълим туман бўлими раҳбарияти ота-оналар, маҳалла фаоллари, педагоглар иштирок этишди.

 Мазкур таълим муассасасида ҳам 7 ёшга тўлиб, жорий йилда мактаб таълимига чиқадиган болажонлар учун боғча билан хайрлашув тадбири бўлиб ўтди. Давлат мактабгача таълим ташкилотида болажонларни таълим тарбия олишлари учун барча шароитлар мавжуд бўлиб, 5 та асосий гуруҳ ва 4 та қисқа гуруҳлар фаолият олиб бормоқда. Ҳозирги кунда мазкур ташкилотда 203 дан ортиқ болажонлар тарбияланмоқда. Улардан 57 нафари келгуси мавсумдан мактабга таълим олгани боради.

 Тадбирда иштирок этган Республика Маънавият ва маърифат маркази Арнасой туман бўлими раҳбари О.Зоидов болажонларни байрами муносабати билан табриклаб, фарзандларимиз энг азиз неъматимиздир. Бизнинг энг катта масъулиятимиз — болалар ривожланиши учун қулай шарт-шароит яратиш, уларнинг истеъдод ва қобилиятларини рўёбга чиқариш ва бахтли бўлишлари учун барча имкониятларни яратишдир деб таъкидлади.

 

 

 Жажжи болажонларнинг мактаб, она-Ватан, бахтли болалик, боғча ҳақидаги инглиз, рус тилларида айтган шеърлари олқишлар билан кутиб олинди. Ижро этилган куй-қўшиқлар, рақслар барчага қувонч улашди.

"Мактабгача тайёрлов гуруҳи болалари мактабга кузатилмоқда", дейди маскан мудираси А.Бердиева. Йил давомида уларнинг саводхонлигини ошириш, ментал арифметика, инглиз тилини ўрганишлари учун малакали мутахассислар жалб қилинди. Боғчада олган таълим ва тарбия асосида мактабда дарсларни пухта ўзлаштиришларига замин яратилди.

Мамлакатимизда давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан мактабгача таълим тизимига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Айниқса, бу борада қабул қилинган фармон ва қарорлар ёш авлод тарбияси йўлида олиб борилаётган ишларни янги босқичга кўтармоқда.


Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар