Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ “ТЎЛОВГА ҚОБИЛИЯТСИЗЛИК ТЎҒРИСИДА”ГИ ҚОНУНИНИНГ АСОСИЙ ТУШУНЧАЛАРИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ “ТЎЛОВГА ҚОБИЛИЯТСИЗЛИК ТЎҒРИСИДА”ГИ ҚОНУНИНИНГ АСОСИЙ ТУШУНЧАЛАРИ

28 июль 2022 йил
241
0

Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 12 апрелдаги ЎРҚ-763-сонли “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги қонунига кўра, банкрот — суднинг қарорига асосан тўловга қобилиятсиз деб топилган ва ўзига нисбатан тугатишга доир иш юритиш ёки мол-мулкини сотиш тартиб-таомили қўлланиладиган қарздор деб тушунилади.

Бир турдаги кредиторлар — қарздорга нисбатан бир хил талабларга эга бўлган ва уларни қаноатлантиришда бир-бирига нисбатан имтиёзга эга бўлмаган кредиторлар гуруҳи хисобланади.

Шунингдек, келишув битими тушунчасига тариф берганда тарафларнинг ўзаро ён бериш асосида тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш бўйича иш юритишни тугатиш ҳақидаги битими. Кредиторлар бу қарздор пул мажбуриятлари бўйича ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажариш юзасидан қайси юридик ёки жисмоний шахслар олдида жавобгар бўлса, айни шу юридик ёки жисмоний шахслар, бундан қарздор қайси фуқаронинг ҳаётига ёки соғлиғига зарар етказилганлиги учун жавобгар бўлса, айни шу фуқаро, шунингдек ўз иштирокида келиб чиқадиган мажбуриятлар бўйича қарздор юридик шахснинг муассасалари (иштирокчилари) мустасно.

Кредиторлар йиғилишининг ёки кредиторлар қўмитасининг вакили — тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишда иштирок этишига кредиторлар йиғилиши ёки кредиторлар қўмитаси томонидан ваколат берилган шахс. Кузатув тартиб-таомили — қарздор юридик шахсга нисбатан унинг мол-мулки бут сақланишини таъминлаш, қарздорнинг молиявий аҳволи таҳлилини ўтказиш, кредиторлар талаблари реестрини тузиш ва биринчи кредиторлар йиғилишини ўтказиш учун қарздорни тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги ариза қабул қилинган кундан эътиборан кейинги тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомилига қадар суд томонидан қўлланиладиган тартиб-таомили саналади.

Бундан ташқари, мол-мулкни сотиш тартиб-таомили — жисмоний шахсга нисбатан кредиторларнинг талабларини мутаносиб равишда қаноатлантириш учун тўловга қобилиятсизлик тўғрисидaги иш доирасида қўлланиладиган тартиб-таомил.

Мораторий бу  қарздор юридик шахс томонидан пул мажбуриятлари ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича мажбуриятлар бажарилишини тўхтатиб туриш тушунилади.

Пул мажбурияти эса қарздорнинг фуқаролик-ҳуқуқий шартномаси бўйича, шунингдек бошқа асосларга кўра кредиторга муайян пул суммасини тўлаш мажбурияти. Солиқлар ва йиғимлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ва (ёки) давлат мақсадли жамғармаларига тўланадиган мажбурий тўловлар. Сохта тўловга қобилиятсизлик — юридик ва жисмоний шахс, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорнинг ўз мажбуриятларини иқтисодий жиҳатдан бажара олиши ҳақида била туриб, пул мажбуриятлари бўйича кредиторларнинг талабларини қаноатлантириш ва (ёки) солиқ ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятини тўлиқ ҳажмда бажара олмаслиги тўғрисида эълон бериши натижасида кредиторларга зарар етказилиши.

Суд бошқарувчиси (муваққат бошқарувчи, санация қилувчи бошқарувчи, ташқи бошқарувчи, тугатиш бошқарувчиси, молиявий бошқарувчи) тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомилларини ўтказиш учун суд томонидан тайинланадиган шахс.

Суд санацияси тартиб-таомили — қарздор юридик шахсга нисбатан унинг тўлов қобилиятини тиклаш ва унинг кредиторлар олдидаги қарзини тўлаш учун қарздорнинг ишларини бошқариш ваколатларини санация қилувчи бошқарувчига ўтказмаган ҳолда суд томонидан қўлланиладиган тартиб-таомил. Судгача санация қилиш: қарздор юридик шахснинг муассислари (иштирокчилари) ёки унинг мол-мулки эгаси, кредиторлар ва бошқа шахслар томонидан қарздорнинг тўлов қобилиятини тиклаш ҳамда тўловга қобилиятсизлигининг олдини олиш учун кўриладиган чора-тадбирлар. Ташқи бошқарув — қарздор юридик шахсга нисбатан уни молиявий жиҳатдан соғломлаштириш учун қарздорнинг ишларини бошқариш ваколатларини ташқи бошқарувчига ўтказган ҳолда суд томонидан қўлланиладиган тўлов қобилиятини тиклаш тартиб-таомили саналади.

Тугатишга доир иш юритиш тартиб-таомили деганда кредиторларнинг талабларини мутаносиб равишда қаноатлантириш, қарздорнинг мажбуриятлардан озод этилганлигини ҳамда тугатилганлигини эълон қилиш мақсадида суд томонидан қарздор юридик шахсга нисбатан қўлланиладиган тартиб-таомил, бундан жисмоний шахснинг тўловга қобилиятсизлиги тўғрисидаги ишлар мустаснолиги тушунилади.

Тўловга қобилиятсизлик бу суд томонидан эътироф этилган, қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини тўла ҳажмда қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини тўла ҳажмда бажаришга қодир эмаслиги. Тўлов қобилиятини тиклаш тартиб-таомили — суд томонидан қарздор юридик шахсга нисбатан қўлланиладиган, суд санациясини ёки ташқи бошқарувни ўз ичига оладиган ҳамда қарздорнинг тўлов қобилиятини тиклашга қаратилган чора-тадбирларни амалга оширишни назарда тутадиган тартиб-таомил. Тўловга қобилиятсизликни яшириш юридик ва жисмоний шахс, шунингдек якка тартибдаги тадбиркор томонидан ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотлар ва ҳужжатлар тақдим этилганлиги, бухгалтерлик ҳисоботлари бузиб кўрсатилганлиги ёки ўзининг тўловга қобилиятсизлиги бошқача тарзда қасддан яширилганлиги натижасида кредиторларга зарар етказиш.

Қарздор кредиторларнинг пул мажбуриятлари юзасидан талабларини қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир бўлмаган юридик ва жисмоний шахслар, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорлар. Қарздор муассисларининг (иштирокчиларининг) ёки унинг мол-мулки эгасининг вакили тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишни юритиш жараёнида муассислар (иштирокчилар) ёки қарздор мол-мулкининг эгаси томонидан ваколат берилган шахс.

Қарздор ходимларининг вакили тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомили ўтказилаётганда ўз манфаатларини ифодалаш учун қарздорнинг ходимлари томонидан ваколат берилган шахс. Қaрзни таркибий жиҳатдан ўзгартириш тартиб-таомили  жисмоний шахсга нисбатан тўлов қобилиятини тиклаш ва кредиторларнинг талабларини қаноатлантириш учун тўловга қобилиятсизлик тўғрисидaги иш доирасида қўлланиладиган тартиб-таомил. Қасддан тўловга қобилиятсизликка олиб келиш юридик шахснинг бошқарув органи таркибига кирадиган шахс, муассис (иштирокчи) ёхуд юридик шахснинг мулкдори, шунингдек жисмоний шахс ёки якка тартибдаги тадбиркор томонидан шахсий манфаатларини ёки бошқа шахсларнинг манфаатларини кўзлаб тўловга қобилиятсизликни қасддан юзага келтириш ёки кўпайтириш.

Қишлоқ хўжалиги корхонаси қишлоқ хўжалиги кооперативи, фермер хўжалиги ва юридик шахс ташкил этган ҳолдаги деҳқон хўжалиги, шунингдек фаолиятининг асосий тури қишлоқ хўжалиги маҳсулотини ишлаб чиқаришдан иборат бўлган бошқа юридик шахслар. Шаҳарни ташкил этувчи ҳамда унга тенглаштирилган корхона ходимлари, уларнинг оила аъзолари ҳам қўшиб ҳисобланганда тегишли аҳоли пункти аҳолисининг камида ярмини ёки ходимларининг сони камида уч минг нафар кишини ташкил этадиган ёхуд давлатнинг мудофаа қобилияти ва хавфсизлиги сақлаб турилишини таъминлайдиган, шунингдек стратегик аҳамиятга эга бўлган ёки табиий монополиялар субъекти бўлган юридик шахс.

 

О.Эргашев

Дўстлик туманлараро

иқтисодий суди судьяси

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар