Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасойлик Саддам Ҳусанов дзюдо бўйича Осиё чемпионатида 3-ўринни қўлга киритди

Арнасойлик Саддам Ҳусанов дзюдо бўйича Осиё чемпионатида 3-ўринни қўлга киритди

21 июль 2022 йил
143
0

Хушхабар!

Жорий йилнинг 19-20 июл кунлари Таиланднинг Бангкок шаҳрида дзюдо бўйича ўсмирлар ўртасида Осиё чемпионати ўтказилиб, унда Ўзбекистон терма жамоаси 16 давлат орасида умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллаган эди.

Қитъамизнинг 16 давлатидан жами 163 нафар дзюдочи иштирок этадиган Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси ҳам тўлиқ таркиб билан медаллар учун татамига чиқиб юқори поғаналарни эгаллади. 

Жумладан Арнасой туман Болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг спортчи ёшларидан Саддам Ҳусанов ҳам 66 кг вазн тоифада мусобоқада иштирок этиб, шоҳсупанинг учинчи поғонасидан жой олди.

Шу тариқа, спортчилар умумжамоа ҳисобида пешқадамликни қўлга олишди.

 

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар