Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Пенсия тайинлашда қонунчиликда нималар дейилган?

Пенсия тайинлашда қонунчиликда нималар дейилган?

25 март 2023 йил
170
0

Савол: Менинг пенсияга чикишимга 8 ой 23 кун қолди, заводда ишлайман завод ўз фаолиятини тугатмоқчи, мени муддатидан олдин пенсия чиқаришадими шундай холатда қонунчиликда нималар дейилган?

Жавоб: Агар ташкилот тугатилаётган бўлса муддатидан олдин пенсияга чиқишингиз мумкин. Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонуни 49-моддаси 8-хат бошига асосан технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ходимлар сони (штати) ёки иш хусусияти ўзгаришига олиб келган иш ҳажмлари қисқарганлиги ёхуд ташкилот тугатилганлиги муносабати билан бўшатилган, ишсиз деб эътироф этилган, қонун ҳужжатларига мувофиқ пенсияга чиқиш учун талаб этиладиган умумий меҳнат стажига эга бўлган шахсларга муддатидан олдин (қонун ҳужжатларида белгиланган умумий асосларга кўра пенсия тайинлаш муддатидан икки йил аввал) пенсияга чиқиш ҳуқуқи берилади.

Шу қонунга асосан Сиз бандликка кўмаклашиш марказига мурожаат қиласиз, Сизни ишсиз деб эътироф этгандан кейин пенсияга чиқишингиз мумкин.

       Шербек Ҳайитов

Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси

Арнасой туман бўлими ходими

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар