Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасой туман 1-сектор раҳбари Ёшлар фестивалида ёшларни тақдирлари

Арнасой туман 1-сектор раҳбари Ёшлар фестивалида ёшларни тақдирлари

29 июнь 2022 йил
270
0

30 июнь – Ёшлар куни муносабати билан Арнасой туман маркази «Ёшлар боғи»да “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” шиори остидаги ёшлар фестивали ўтказилди.

Мазкур фестивалда Арнасой туман ҳокими, 1-сектор раҳбари Хуршид Алимарданов, ДХХ ходимлари,  Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими ва Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши ходимлари ҳамда ёшлар иштирок этди.

Фестивал давомида Арнасой туман Маданият маркази ва туман Мусиқа ва санъат мактабининг ёш истедодли хонандалари ўзларининг куй-қўшиқларини ижро қилишди.

Шунингдек фестивал давомида Арнасойда 16-30 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида Давлат хавфсизлик хизмати кубоги учун спортнинг футбол ва мини-футбол турлари бўйича мусобақаларда ғолиб бўлган ёшлар тақдирланди.

Фестивал кўтаринки руҳда туманимиз бўйлаб давом этмоқда.

 

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар