Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасойда каратэ WKF бўйича туман очиқ чемпионати ўтказилди

Арнасойда каратэ WKF бўйича туман очиқ чемпионати ўтказилди

24 июнь 2022 йил
184
0

Aрнасой туман Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида спортнинг карате (WKF) бўйича болалар ва қизлар ўртасида туман очиқ чемпионати бўлиб ўтди.

Мазкур мусобоқада Самарқанд вилояти, Қорақалпоғистон республикаси, Жиззах вилоятининг Aрнасой, Бахмал, Дўстлик ҳамда Мирзачўл туманларидан келган 200 нафарга яқин спортчи ёшлар қатнашди.

Мазкур мусобақада "Махалла" хайрия жамоат фонди Арнасой туман бўлинмаси ўз ҳоимийлиги асосида мусобақада иштирок этди.

Мусобақа якунида ғолиб бўлган спортчилар Арнасой туман Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби томонидан диплом ва медаллар ҳамда ҳомийлар томнидан қимматбаҳо эсдалик совғалар билан тақдирландилар. 

Ушбу мусобоқани ўтказишда Арнасой туман БЎСМ директори Бобур Баянасой, карате бўйича мураббий Элиёр Соттиев, Жалол Махмудовлар ҳамда туман спорт ишлари бўлими ташаббускор бўлди.

 

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

 

 

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар