Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасой туман маҳаллий бюджетининг 2022 йил 1-чорак ижроси тўғрисида

Арнасой туман маҳаллий бюджетининг 2022 йил 1-чорак ижроси тўғрисида

23 июнь 2022 йил
158
0

Арнасой туман маҳаллий бюджетининг 2022 йил 1-чорак ижроси тўғрисида.

Халқ депутатлари Арнасой туман Кенгашига Молия бўлими томонидан тақдим этилган туман маҳаллий бюджетининг 2022 йил биринчи чорагидаги ижроси тўғрисидаги ҳисоботни кўриб чиқиб таъкидлайдики, Арнасой туман ҳокимлиги молия бўлими томонидан 2022 йил 1-чораги мобайнида туман маҳаллий бюджетининг ижросини сифатли таъминлаш, унинг барча кўрсаткичлари бўйича белгиланган режаларнинг бажарилиши борасида бир қатор амалий чора-тадбирлар кўрилган.

Арнасой тумани бўйича жорий йилнинг 1-чораги учун даромадларнинг прогноз режаси 4 051.1 млн.сўм белгиланган бўлиб, 1-чорак мобайнида 4 429.3 млн.сўм (109 фоизга) ёки 378.2 млн.сўм ортиғи билан ижроси таъминланган.

Бундан ташқари, юқори бюджетдан мобил алоқа, алкогол ва тамакига акциз солиғи (шу жумладан пиво) учун 1 406.3 млн.сўм республика бюджетидан ўтказиб берилди.

Маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалар  аниқланиши бўйича:

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 29 июндаги 445-сонли қарори ижроси бўйича 2022 йил 1-чорак мобайнида жами аниқланган қўшимча даромадлар манбаси 169.0 млн.сўм бўлиб, шундан рўйхатдан ўтмасдан якка тартибдаги тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш ҳолати бўйича 4.0 млн.сўм ва солиқ ҳисоботларини тўғри акс эттирмаслик ҳамда легаллаштириш ҳолатлари бўйича 165.0 млн.сўм қўшимча даромад аниқланган. Аниқланган 169.0 млн.сўм қўшимча даромад туман Давлат солиқ инспекцияси томонидан даромад манбалари бўйича тўлиқ ундириб олинган.

Маҳаллий бюджетининг 1-чорагида аниқланган қўшимча манбаларидан фойдаланиш:

Маҳаллий бюджет йил бошига шаклланган эркин қолдиқ маблағлари 804.0 млн.сўм маблағ шаклланган. Шундан, халқ депутатлари Арнасой туман Кенгаши томонидан қабул қилинган 16 та Кенгаш қарорларига мувофиқ 1-чорак мобайнида марказлаштирилган жамғармаларга 521.0 млн.сўм ва туман ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш тадбирларига 280.5 млн.сўм маблағ ажратилди. Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 06.12.2021 йилдаги 737-қарори ижроси бўйича вилоят маҳаллий бюджетининг йил бошига шаклланган эркин қолдиқ маблағлари ҳисобидан 800.0 млн.сўм нотурар жойда истиқомат қилувчи хотин-қизлар ва ёлғиз она қарамоғида бўлган аёлларга уй-жой харид қилиш учун ажратилган.

Харажат кўрсаткичларининг бажарилиши:

Маҳаллий бюджетнинг 2022 йил 1-чорак учун харажатларнинг аниқланган режаси 24 860.6 млн.сўмни, уларнинг касса ижроси 20 789.8 млн.сўмни ташкил этган.

Шунингдек, 2022 йил 1-чорак давомида юқори бюджетдан ижтимоий соҳа муассасаларини молиялаштириш учун жами 12 546.2 млн.сўм трансферт маблағлари, яъни режадаги трансферт маблағларининг 86 фоизи олинди. Жумладан, халқ таълими соҳасига 1 919.6 млн.сўм, мактабгача таълим соҳасига 1 833.2 млн.сўм, соғлиқни сақлаш соҳасига 5 441.9 млн.сўм, ижтимоий нафақа 4 079.8 млн.сўм, бошқаларга 7 513.3 млн.сўм маблағлар ажратилган.

Бундан ташқари, туманда ташкил қилинган 32 та оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаларига иш ҳақи ва бошқа харажатлар учун 831.2 млн.сўм миқдорида Республика бюджетидан субсидия маблағлари ажратилди.

Туман маҳаллий бюджетининг 2022 йил биринчи чорагидаги ижроси тўғрисидаги ҳисобот қонунчиликда белгиланган тартибда депутатлар томонидан  дастлабки тарзда муҳокама қилинганлигини, улар томонидан билдирилган таклиф ва тавсиялар инобатга олинганлигини ҳисобга олиб ҳамда “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6 ва 24-моддаларига мувофиқ, халқ депутатлари туман Кенгаши

 

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

 

  1. Туман маҳаллий бюджетининг 2022 йил биринчи чорагидаги ижроси тўғрисидаги ҳисобот тасдиқлансин.
  2. Туман ҳокимлигига:

- ижтимоий соҳаларни ривожлантиришга доир чора-тадбирларни амалга оширишда бюджет маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланишни таъминлаш;

- 2022 йилда “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” Давлат дастури ижросини таъминлашда маҳаллий бюджет маблағларидан ҳамда бошқа манбалардан ажратилаётган маблағлардан оқилона фойдаланишни таъминлаш чораларини кучайтириш тавсия этилсин.

  1. Туман Давлат солиқ инспекцияси:

- туман маҳаллий бюджети даромадларининг прогноз кўрсаткичлари сўзсиз бажарилишини таъминлаш;

- тегишли туман ташкилотлари билан биргаликда қўшимча даромадлар манбаларини аниқлаш ҳамда уларнинг тўлиқ ундирилишини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар самарадорлигини ошириш;

- солиқларнинг йиғилувчанлик даражасини ошириш, боқиманда қарздорликларни камайтириш ҳамда ортиқча тўловларга йўл қўймаслик чораларини кўрсин.

  1. Туман ҳокимлиги Молия бўлими ва туман бўйича Ғазначилик бўлинмасига:

- туман маҳаллий бюджет ташкилотларининг туман маҳаллий бюджетида назарда тутилган харажатларини ўз вақтида молиялаштиришга;

- туман маҳаллий бюджет харажатлари ўзлаштирилмаган ҳолатларни тегишли ташкилотлар билан биргаликда таҳлил қилган ҳолда, уларнинг мақсадли ўзлаштирилишини таъминлаш чораларини кўрсин.

  1. Мазкур қарор қабул қилинган кундан кучга киради.

 

                         Туман кенгаши раиси                   Х.Алимарданов

aror_tuman_maalliy_byudzhetining_2022_yil_1_chorak_izhrosi.pdf [265,67 Kb] (юклаб олинди: 3)

Онлайн: aror_tuman_maalliy_byudzhetining_2022_yil_1_chorak_izhrosi.pdf

 

  

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар