Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Туманлар ва шаҳарлар бюджетларининг қўшимча манбаларини аниқлаш ва улардан фойдаланишни тартибга солиш тўғрисида”ги КҚ-331-IV-сонли қарори ижросини таъминлаш тўғрисида

Туманлар ва шаҳарлар бюджетларининг қўшимча манбаларини аниқлаш ва улардан фойдаланишни тартибга солиш тўғрисида”ги КҚ-331-IV-сонли қарори ижросини таъминлаш тўғрисида

22 июнь 2022 йил
258
0

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2022 йил 8 апрелдаги “Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг, вилоятлар вилоят бюджетларининг, Тошкент шаҳри шаҳар бюджетининг, туманлар ва шаҳарлар бюджетларининг қўшимча манбаларини аниқлаш ва улардан фойдаланишни тартибга солиш тўғрисида”ги КҚ-331-IV-сонли қарори ижросини таъминлаш тўғрисида.

 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2022 йил 8 апрелдаги “Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг, вилоятлар вилоят бюджетларининг, Тошкент шаҳри шаҳар бюджетининг, туманлар ва шаҳарлар бюджетларининг қўшимча манбаларини аниқлаш ва улардан фойдаланишни тартибга солиш тўғрисида”ги КҚ-331-IV-сонли қарори ижросини таъминлаш ҳамда “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6 ва 24-моддаларига мувофиқ, халқ депутатлари туман Кенгаши

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

  1. 1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2022 йил 8 апрелдаги “Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг, вилоятлар вилоят бюджетларининг, Тошкент шаҳри шаҳар бюджетининг, туманлар ва шаҳарлар бюджетларининг қўшимча манбаларини аниқлаш ва улардан фойдаланишни тартибга солиш тўғрисида”ги КҚ-331-IV-сонли қарори раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.
  2. Туман бюджетининг қўшимча манбаларини аниқлаш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ, туман бюджетининг қўшимча манбалари ҳисобидан амалга ошириладиган тадбирларни умумлаштирувчи комиссия таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
  3. Туман маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари ҳисобидан маблағ ажратилган бюджет ташкилотлари ва бюджетдан маблағ олувчиларнинг ажратилган маблағлардан самарали фойдаланилиши, эришилган натижалар тўғрисида халқ депутатлари туман Кенгашига ҳар чоракда ҳисобот бериб борилсин.
  4. Туман бюджетининг қўшимча манбалари ҳисобидан маблағ ажратилган бюджет ташкилотлари ва бюджетдан маблағ олувчиларнинг раҳбар ва масъул ходимлари ажратилган маблағлардан мақсадли ва самарали фойдаланилишига, шунингдек, ушбу маблағларни ажратилиши учун тақдим этиладиган барча ҳужжатларнинг ҳаққонийлигига шахсан жавобгар эканлиги белгилансин.
  5. “Арнасой тонги” газетаси (Х.Мирзаев), туман ҳокимлиги ахборот хизмати (Р.Нурматов)лар юқоридаги тадбирларни амалга оширилишини маҳаллий газета ҳамда туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтида кенг ёритиб борсин.
  6. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш туман Кенгашининг “Маҳаллий бюджет, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш, инвестициялар ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари” доимий комиссияси ҳамда туман ҳокимининг биринчи ўринбосари З.Исматов зиммасига юклатилсин.
  7. Мазкур қарор қабул қилинган кундан кучга киради.

 

 Туман кенгаши раиси                        Х.Алимарданов

aror_tuman_byudzheti_shimcha_manbalarini_anilash.pdf [282,29 Kb] (юклаб олинди: 7)

Онлайн: aror_tuman_byudzheti_shimcha_manbalarini_anilash.pdf

 


 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг

Тавсия этамиз:

Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар