Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасойда судлар томонидан аёлларга хуқуқий ёрдам кўрсатилди

Арнасойда судлар томонидан аёлларга хуқуқий ёрдам кўрсатилди

22 июнь 2022 йил
226
0

Юртимизда ёшларни, хусусан, хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларни касб-ҳунарга ўқитиш ва янги иш ўринлари билан таъминлаш, муаммоларини ўз вақтида бартараф этиш юзасидан мақсадли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги ПФ-60-сонли Фармонида “Аёллар дафтари”ни юритиш орқали хотин-қизлар муаммоларини ҳал этиш тизимини янада такомиллаштириш белгиланган.

Шу боис Арнасой тумани Давлат хизматлари марказида Жиноят ишлари бўйича Арнасой туман судининг раиси М.Эрназаров, Фуқаролик ишлари бўйича Дўстлик туманлараро суди судьяси Ф.Ибодуллаев, Жиззах туманлараро маъмурий суди судьяси М.Юлдошев, Дўстлик туманлараро иқтисодий суди раиси А.Тўйчиевлар ҳамда Арнасой туман Оила ва хотин-қизлар бўлими ҳамкорлигида туманда аёллар дафтарига киритилган хотин-қизларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш борасида сайёр қабул ўтказилди.

Мазкур қабул жараёнида тумандаги Бобур, Олтин водий, Ғолиблар ҳамда Ғ.Ғулом маҳалла фуқароларининг “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларнинг муаммолари ўрганилди. Ўрганиш жараёнида айрим хотин-қизларнинг муаммолари жойида ижобий ҳал қилинган бўлса, 20 нафардан ортиқ хотин-қизларга хуқуқий тушинчалар берилди. Муддат талаб этиладиган айрим мурожаатлар назоратга олинди.

Зеро, халқ билан мулоқот, уларнинг дарду ташвиши билан яшаш энг асосий мақсад бўлиб, унинг рўёби юртимиз равнақига, унинг янада гуллаб-яшнашига, фуқароларнинг тинч, осуда, фаровон ҳаёт кечиришларини таъминлашга хизмат қилиб келмоқда.   

 

Азиза ЮСУПОВА

Жиноят ишлари бўйича

Арнасой туман судининг Архивариуси

 

 

 

 

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар