Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасойда тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланиши

Арнасойда тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланиши

21 июнь 2022 йил
171
0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 31 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси Давлат статистикаси қўмитасини фаолиятини такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисида”ги 3165-сонли қарори ҳамда,  2016 йил 5 октябрдаги ПФ-4848-сон фармонидан келиб чиқиб, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг жадал ривожланишини таъминлаш, хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва унинг дахлсизлиги кафолатларининг ҳуқуқий механизмларини янада мустаҳкамлаш, тадбиркорликни ривожлантириш йўлидаги бюрократик тўсиқларни бартараф этиш давлат сиёсатининг муҳим устувор йўналиши ва давлат органларининг биринчи даражали вазифаси этиб белгиланган.

Бугунги кунда Арнасой туманида барча соҳаларда кўрсатгичлар ўсиши кузатилмоқда. Жумладан корхоналар ва ташкилотлар ягона давлат реестри маълумотларига кўра, 2022 йил 1 январ ҳолатига рўйхатга олинган кичик бизнес субъектлари сони 694 тани ташкил этиб, шундан  654 таси фаолият юритмоқда.

Шунингдек, 2021 йил январь-декабрь ойларида янги ташкил этилган кичик бизнес субъектлари сони 168 тани ташкил этади. Ўз навбатида фаолиятини тугатган кичик бизнес субъектлари сони 78 тани (жамига нисбатан 11.2 фоизни) ташкил этмоқда.

Иқтисодий фаолият турлари бўйича рўйҳатга олинган кичик тадбиркорлик субъектларининг асосий қисми қишлоқ ва ўрмон хўжалиги 289 та (41 фоиз), саноат 107 та (15.3 фоиз), қурилиш 60 та (8.6 фоиз), савдо 159 та (22.8 фоизи), ташиш ва сақлаш 14 та (2.0 фоиз), яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар 20 та (2.9 фоиз), ахборот ва алоқа 2 та (0,3 фоиз), соғликни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш 1 та (0.1 фоиз), ҳамда бошқа турдаги хизматлар кўрсатиш 45 та (6,5 фоиз) соҳаларига тўғри келади.

Рўйҳатга олинган корхоналар умумий сонининг 2,9 фоизи давлат мулкини ташкил этиб, қолган 97,1 фоизи нодавлат мулки шаклидаги корхоналардир.

Шундан 7,1 фоизи хусусий корхоналар, 0,4 фоизи чет эл сармояси иштирокидаги корхоналар, 89,6 фоизи бошқа корхоналар улушига тўғри келди.

2021 йилнинг январ декабр ойларида Арнасой туманида фаолият кўрсатаётган саноат корхоналари томонидан 331.0 млрд. сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилишига эришилди ва ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш суръати 107.1  фоизни ташкил этди.

Шундан 191,3 млрд. сўм кичик бизнес субъектлари томонидан ишлаб чиқарилган саноат маҳсулоти ташкил қилганлигини кўришимиз мумкин.

Аҳоли жон бошига 7055,5 минг. сўмни ёки ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш суръати 105,5 фоизга етказилди.

2021 йилда 237.1 млрд. сўмлик истеъмол товарлари ишлаб чиқарилиб, 2020 йил январь-декабрга нисбатан 140.3 фоизни ташкил этди.

Жумладан, 44.2 млрд. сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб умумий ҳажмга нисбатан 108.2 фоизни ташкил қилиб, 192.9 млрд. сўмлик ноозиқ-овқат моллари (2020 йил январь-декабрга нисбатан мос равишда 150.5  фоизни) ташкил қилди.

Жорий йилнинг 1-январ холатига 159 та кичик бизнес субъектлари ички савдо соҳасида фаолият кўрсатиб келмоқда. Бундан ташқари 20 та кичик бизнес субъектлари умумий овқатланиш соҳасида фаолият кўрсатмоқда.

2021 йилнинг январ-декабр ойларида чакана савдо товар айланмаси 197.7 млрд. сўмни ёки 2020 йилнинг шу даврига нисбатан 111,2 фоизни ташкил қилди.

Кичик корхона ва микрофирмаларнинг товар айланмаси 26,0 млрд. сўмга етди. Умумий чакана савдо товар айланмасидаги улуши эса 13,2 фоизни ташкил қилди. Умумий товар айланмаси ҳажмининг 169,8 млрд. сўми якка тартибдаги тадбиркорлар ва жисмоний шахсларнинг ҳисобига тўғри келди. Ушбу секторнинг жами чакана савдо товар айланмаси ҳажмидаги улуши 85,8 фоизга тенг бўлди.

 

Ваҳоб ЛУТФУЛЛАЕВ.

Арнасой туман статистикаси

бўлими бош мутахассиси

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар