Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Ғолиблар ва Янгибўстон жамоалари Давлат хавфсизлик хизмати кубоги учун спортнинг футбол тури бўйича вилоят босқичида иштирок эта

Ғолиблар ва Янгибўстон жамоалари Давлат хавфсизлик хизмати кубоги учун спортнинг футбол тури бўйича вилоят босқичида иштирок эта

20 июнь 2022 йил
134
0

Аввал хабар берганимиздек жорий йилнинг апрел ойида 16-30 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида Давлат хавфсизлик хизмати кубоги учун спортнинг футбол мусобақаларига старт берилган эди.

Мазкур мусобақа Арнасой тумани секторлар кесимида ўтказилиб, унда 26 та жамоалар иштирок этди. Давлат хавфсизлик хизмати кубоги учун спортнинг футбол мусобақаларида 16-30 ёшгача бўлган ёшлар икки ой давомида марказий ва мини футбол ўйингоҳларида тўп суришди.

Жумладан куни кеча тумандаги марказий футбол ўингоҳи ва мини футбол ўйингоҳларида финал босқичи бўлиб ўтди. Қизғин ва муросасиз кечган бахсларда иштирокчи жамоалар ўз маҳоратларини кўрсата олишди.

Дастлаб, тумандаги БЎСМнинг марказий футбол ўингоҳида ўтказилган финал босқичида 1-ўринни Янгибўстон МФЙ жамоаси, 2-ўринни Бўстон МФЙ жамоаси, 3-ўринни Ғ.Ғулом МФЙ жамоаси қўлга киритди.

Шунингдек, мини футбол ўйингоҳида ўтказилган финал босқичида 1-ўрин Ғолиблар МФЙ жамоасига, 2-ўрин Янгибўстон МФЙ жамоасига, 3-ўрин Бўстон МФЙ жамоаларига насиб қилди.

Катта футбол бўйича биринчиликни олган Янгибўстон МФЙ жамоаси ҳамда мини футбол бўйича биринчиликни олган Ғолиблар МФЙ жамоалари вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритишди. 

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар