Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасойда фермер хўжаликлари раҳбар ва ишчилари интенсив ўқув курсини томомлаб сертификатга эга бўлди

Арнасойда фермер хўжаликлари раҳбар ва ишчилари интенсив ўқув курсини томомлаб сертификатга эга бўлди

06 июнь 2022 йил
174
0

Республикамиз бўйлаб ташкил этилган фермер хўжаликлари раҳбар ва ишчилари учун интенсив ўқув курси барча фермер хўжаликларини қамраб олиш режалаштирилган. Мазкур ўқув курси хориж тажрибасига эга мутахассислар томонидан мастер-класслар ташкил этилмоқда.

Жумладан Арнасой туман 5-сонли Мусиқа ва санъат мактабида ташкил этилган 2-кунлик интенсив ўқув курсида тумандаги барча фермер хўжаликлари раҳбар ва ишчилари иштирок этди.

Ушбу интенсив ўқув курси АТБ Агробанк Жиззах вилоят бошқармаси фермерлар мактаби, Фермер, дехқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Арнасой туман Кенгаши ҳамда ЎзЛиДеП Арнасой туман Кенгаши ҳамкорлигида ташкил қилинди.Унда АТБ Агробанк Жиззах вилоят бошқармаси фермерлар мактаби менежери Диёрбек Бахромов, АТБ Агробанк Жиззах вилоят бошқармаси фермерлар мактаби тренерларидан Ҳамдам Равшанов, Учқун Абдусаттаровлар ўқув курси тинловчиларига ўз билим ва кўникмаларини бериб борди.

Ўқув курсида тингловчилар қишлоқ хўжалигини ривожлантириш стратегияси, чорвачилик ва паррандачилик йўналишида инновацион техналогиялар, ҳосилдорлик ва тупроқ унумдорлигини оширишнинг замонавий усуллари, зараркунандаларга қарши курашиш, сув тежовчи техналогиялар, маҳсулотларни йиғиш, сақлаш, ишлов бериш ва сотиш каби мавзуларда ўз билимларини оширишди.

Қайд этиш жоиз, ўқув курсини ҳар томонлама қулай ва замонавий ташкил этиш мақсадида, кофе-брейк, тушлик ҳам ташкил этилди.

– Албатта ушбу ўқув курси қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда энг замонавий инновацион технологиялардан фойдаланишни ёшларга ўргатиш, билимли ва малакали ёш фермерларни тайёрлаш ва қишлоқ хўжалиги соҳасида тадбиркорлик кўникмаларини ошириш сирларини очиб берадиган лойиҳалардан бири десак муболаға бўлмайди, - дейди АТБ Агробанк Жиззах вилоят бошқармаси фермерлар мактаби менежери Диёр Бахромов. – Шунингдек, тингловчилар хориж тажрибасига эга мутахассислар томонидан ўтиладиган мастер-классларда қатнашиш имкониятига эга бўлишди. 

Ушбу ўқув курси икки кун давомида ўтказилиб, дарс машғулотларида фаол иштирок этган тингловчилар сертификатлар ва эсдалик совғалар билан тақдирланди. 

Рустам НУРМАТОВ

Арнасой туман ҳокимининг матбуот котиби

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар