Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » 2021 йилда туман Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида амалга оширилган ишлар тўғрисида

2021 йилда туман Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида амалга оширилган ишлар тўғрисида

03 июнь 2022 йил
352
0

2021 йилда туман Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида амалга оширилган ишлар ҳамда 2022 йилда бажарилиши лозим бўлган асосий вазифалар тўғрисида Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги Арнасой туман инспекцияси бошлиғи Н.Камоловнинг ҳисоботи тўғрисида.

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2021 йил 30 декабрдаги “Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳамда экологик назорат сохасидаги давлат органлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-76-сонли ҳамда 2022 йил 28 январдаги “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги ПФ-60-сонли қарорларига асосан экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасини тубдан такомиллаштириш юзасидан Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги Арнасой туман инспекцияси бошлиғининг ҳисоботини тинглаб, муҳокама қилиб ҳамда “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6 ва 24-моддаларига мувофиқ, халқ депутатлари туман Кенгаши

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

  1. 2021 йилда Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида амалга оширилган ишлар ҳамда 2022 йилда бажарилиши лозим бўлган асосий вазифалар тўғрисида Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги Арнасой туман инспекцияси бошлиғи Н.Камоловнинг ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин.
  2. Туман ҳокими ўринбосари (Ф.Адилов), Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш туман инспекцияси (Н.Камолов), туман Ободонлаштириш бошқармаси, бюджет ташкилотлари ҳамда корхона ва ташкилот раҳбарлари:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 2 октябрдаги “Маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги ишлар самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-787-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида туман ҳудудларида йил якунига қадар белгиланган тартибда чиқинди ташлаш қутиларини ўрнатилишини таъминласин.

  1. Туман ҳокимининг ўринбосари Ф.Адилов, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш туман инспекцияси (Н.Камолов)ларга:

- Ўзбекистон Республикасининг Президентининг 2019 йил 30 октябрдаги “2030 йилгача бўлган даврда Ўзбекистон Республикасининг Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-5863-сонли Фармони ижросини таъминлаш;

- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 10 декабрдаги 981-сонли қарорига асосан туманда оқиб ўтувчи канал ва коллекторларнинг муҳофаза зоналарини ва санитария муҳофаза зоналарини аниқлаб тегишли қарорлар қабул қилиш;

- муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларга қурилган ноқонуний объектларни кўчириш чораларини кўриш;

- бузилган ерларни қайта тиклаш ва рекультивация қилишни таъминлаш;

- ҳосил бўладиган қаттиқ маиший чиқиндиларни қайта ишлаш ҳажмини ошириш чораларини кўриш;

- “Янги Ўзбекистон боғи” намунаси асосида ҳудудларда тегишли боғларни барпо этиш;

- давлат-хусусий шерикчилик лойиҳалари амалга оширилиб, чиқинди саралаш ва қайта ишлаш корхоналари ишга тушириш;

- “Яшил макон” платформасини ишга тушириш чораларини кўриш вазифалари топширилсин.

  1. Туман ҳокими ўринбосари (Ф.Адилов), Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш туман инспекцияси (Н.Камолов), бир ой муддатда туман ҳокимлиги билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 октябрдаги “Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3956-сон қарори ижросини таъминласин.
  2. Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатларига:

Ўзбекистон Республикасининг “Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатининг мақоми тўғрисида”ги Қонунига асосан атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш борасидаги қонун ҳужжатларига риоя этиш, экологик вазиятни соғломлаштириш ҳамда экологик хавфсизликни таъминлаш юзасидан депутатлик назоратини ўрнатиш;

- ҳар чоракда бу борада амалга оширилаётган ишлар (тадбирлар)ни мониторинг қилган ҳолда ўрганиб, натижаларини туман Кенгашининг тегишли доимий комиссиялари йиғилишлари ҳамда Кенгаш сессияларида муҳокама этиб бориш;

- ҳар чорак якуни билан сектор раҳбарлари, масъул ташкилот ва корхоналар раҳбарларининг туман Кенгашининг тегишли доимий комиссиялари йиғилишлари ҳамда сессияларида ахборотларини тинглаб бориш вазифлари топширилсин.

  1. “Арнасой тонги” газетаси (Х.Мирзаев), туман ҳокимлиги ахборот хизмати (Р.Нурматов)лар атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш борасидаги қонун ҳужжатларига риоя этиш, экологик вазиятни соғломлаштириш ҳамда экологик хавфсизликни таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишларни газета саҳифаларида ҳамда туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтида кенг ёритиб бориш тавсия этилсин.
  2. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш туман Кенгашининг “Аграр, сув хўжалиги ва экология масалалари” доимий комиссияси ҳамда туман ҳокимининг ўринбосари Ф.Адилов зиммасига юклатилсин.
  3. Мазкур қарор қабул қилинган кундан кучга киради.


Туман кенгаши раиси               Х.Алимарданов

aror-ekologiya-blimi-isoboti.pdf [266,5 Kb] (юклаб олинди: 10)

Онлайн: aror-ekologiya-blimi-isoboti.pdf

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар