Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » АРНАСОЙЛИК ҲУНАРМАНД: - ҚЎЛИ ГУЛНИНГ ҚАЛБИ ҲАМ ГУЛ

АРНАСОЙЛИК ҲУНАРМАНД: - ҚЎЛИ ГУЛНИНГ ҚАЛБИ ҲАМ ГУЛ

22 май 2020 йил
359
0

  

Ҳунармандлар ишини кузатар экансиз, беихтиёр уларнинг келиб чиқиши тарихига, ундаги элементлар нима маъно англатишини ўйлаб қоласан, киши.

Ҳунармандчилик тарихи ҳақида сўз борганда инсоният тарихидаги илк ҳунарлар, албатта, тоштарошлик, заргарлик ва ёғоч буюмлар ясаш ҳунаридир.

 

“Қўли гулнинг қалби ҳам гул” – дейди, доно ҳолқимиз. Моҳир қўллари билан турли тошларга зеб берган Арнасойлик Фарида Авазова ҳам ўз ҳунари орқали ясаган тақинчоқлари халқ амалий санъатининг ўзига хослигидадир.

 

Қадимий заргарлик буюмларини ўзида мужассам этган мунчоқли, оғир кумушдан ясалган тақинчоқлар, қулоқ ва бурун безаклари, бўйин ва кўкрак учун безаклари каби ясалган тақинчоқларида ўзига хос халқ амалий санъати кўрк бериб турибди.

Аслида қўл безаклари – узуклар ва билакузуклар; кийим безаклари – тугмалар, қадама безаклар, безакли камарлар, туморлар, аёллар бош кийимига қадаладиган безаклардир. 

 

– Замонавий технологиялар ҳар қанча ривожланмасин халқ ҳунармандлари қадимий анъаналарга содиқ қолди, – дейди Фарида Авазова. Айниқса, сўнгги юз йил ичида ҳунармандларга – ҳунармандчиликка қилинган таҳдидлардан омон чиқиш осон бўлмади. Фақатгина, Мустақиллик туфайлигина миллий ҳунармандчилик ўзининг қадимий фалсафаси ва гўзаллиги бўй-басти билан намойиш қилиш бахтига муяссар бўлди.

 

Албатта халқ хунармандлари орқали ясалган заргарлик буюмлари маҳаллий аҳоли учун турли вазифаларни бажарган. Тақинчоқларнинг нақшлари, ҳунармандларнинг меҳнати жуда қадрланган.

Бугун ёшлари томонидан халқ амалий санъати сермаҳсул ижод намуналари ҳисобланади. Бундай безаклар остида яратилган тақинчоқлар мижозларнинг буюртмаси ва замон талабига мослигидадир. 

Рустам НУРМАТОВ

Ҳалқ депутатлари Арнасой туман

Кенгаши депутати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар