Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасой тумани 1-сектор худуди Фарғона СИУда ғалла ўрими бошланди

Арнасой тумани 1-сектор худуди Фарғона СИУда ғалла ўрими бошланди

31 май 2022 йил
298
0

Арнасой туманида ғалла ўрим-йиғими бошланди.  Эрта тонгда мавсумга тайёрланган мавжуд 29 та ғалла ўриш комбайнлари МЧЖ шаклидаги “Агросервис” машина-трактор паркидан далаларга чиқарилди. 

Арнасой тумани 1-сектор худуди Фарғона СИУга келтирилган агрегатлар олдида ғаллачилик отрядлари аъзолари билан қисқа суҳбат бўлиб ўтди. Туман ҳокими ва сектор раҳбарлари отряд раҳбари ҳамда аъзоларининг асосий вазифалари ҳақида сўз юритдилар.

Мазкур ғалла ўрими дастлаб тумандаги 1-сектор худуди Фарғона СИУдаги “Қум лочини-2021” фермер хўжалигида бошланди. Қисқа муддатда белгиланган ҳосилни йиғиб олиш учун бор куч-имкониятлардан фойдаланиш зарурлиги таъкидланди.

Шундан кейин дала бошида жонлиқ сўйилиб, қуръон тиловат қилинди. Тўпланганлар ғалла хирмонига барака тилаб дуога қўл очдилар. Сўнг ғалла ўримига киришилди.

– “Қум лочини-2021” фермер хўжалигининг ғалла майдони 25 гектар бўлиб, давлатга ғалла топшириш режа 28 центнердан белгиланган, - дейди Фағона СИУ раҳбари Нурпўлат Исмоилов. – Бободеҳқоннинг пешона тери эвазига етиштирилган ҳосил чўғи ёмон эмас. Мавсумнинг дастлабки кунида ҳар гектар ердан ўртача 35-40 центнердан ҳосил кўтарилмоқда.

 

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар