Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасой тумани 20-ИДУМда ноанъанавий очиқ дарс ўтказилди

Арнасой тумани 20-ИДУМда ноанъанавий очиқ дарс ўтказилди

17 май 2022 йил
456
0

Умумтаълим мактабларида мунтазам ўтказилиб келинаётган фан ойликлари тадбирилари ўқувчиларнинг фанларга, билим олишга бўлган қизиқишларини янада оширмоқда. Мактабларнинг нафақат юқори синф, балки бошланғич синф ўқувчилари ҳам жуда катта қизиқиш билан фан ойликлари тадбирларида фаол иштирок этишмоқдалар.

Шунингдек, мактабларда фан ойликлари тадбирларидан ташқари ноанъанавий очиқ дарслар ҳам ўтказилмоқда. Очиқ дарсларда устозлар замонавий педогогик технологиялардан фойдаланиб, дарс жараёнларини ташкил қилишмоқда. 

Шундай очиқ дарслардан бири Арнасой тумани 20-ИДУМнинг 2-“D” синфнинг ўқувчилари ўртасида математика фанидан ўтказилди.

Очиқ дарсда ўқитувчи ўқувчиларнинг эпчиллигини, чаққонлигини янада оширувчи, хотирасини мустакамлайдиган ноанъанавий таълим методларидан фойдаланди. Хусусан, “Ким эпчил? Ким чаққон?”, “Хотира машқи” таълим методлари ўқувчиларнинг индивидуал қобилиятларини янада ривожлантиришга хизмат қилди. Шу ўринда таъкидлаш керакки, таълим самарадорлигини оширишда янги педагогик технологияларнинг қўлланилиши бу соҳада катта ютуқларга эришиш имконини беради. Замонавий педагогик технологиялар ўқувчиларда ижодкорлик, эпчиллик, топқирлик, тез фикрлай олиш қобилиятларини ривожлантиришга, ўз устида ишлаш, бир-бирини тинглаш, мустақил фикр юритиш кўникмаларининг шаклланишига кенг йўл очади.

Очиқ дарсда ўқувчилар фаол иштирок қилдилар. Дарс жараёнида ўқувчиларнинг математика фанидан олган билимлари мустаҳкамланиб, янги билимлар ҳосил қилинди. Қизиқарли, баҳс-мунозарага бой бўлган дарсда, ўқувчиларнинг математика фанига бўлган қизиқишлари янада ошди.

Қурбоной АЛМАТОВА

Арнасой туман 20-ИДУМ бошланғич синф ўқитувчиси

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар