Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Одам савдоси жиноятининг ўзига хос хусусиятлари

Одам савдоси жиноятининг ўзига хос хусусиятлари

11 май 2022 йил
304
0

 

Маълумки, мустақилликка эришгандан буён давлатимиз инсон ҳуқулари ва эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминланиши, вояга етмаганларнинг ҳуқуқларини ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни тирик товарларга айланиб қолишининг олдини олиш каби муҳим вазифаларни бажариб келмоқда.

Ўзбекистон Республикасининг Конституциясида барча фуқаролар бир хил ҳуқуқ ва эркинликларга, шахсий дахлсизлик ҳуқуқига эгалиги, ҳеч ким қийноққа солиниши, зўравонликка ва шафқатсиз ёки инсон қадр-қимматини камситувчи бошқа тарздаги тазйиққа дучор этилиши мумкин эмаслиги қайд этилган.

Ижтимоий хавфлилиги жиҳатидан оғир жиноятлар туркумига кирувчи одам савдоси жиноятини олдини олиш бўйича умумэътироф этилган халқаро ҳуқуқ талабларидан келиб чиққан ҳолда мамлакатимизда миллий қонунчилик ва амалий фаолият механизмлари такомиллаштирилиб келинмоқда.

Одам савдоси жиноятиодамни  олиш-сотиш ёхуд одамни ундан фойдаланиш мақсадида ёллаш, ташиш, топшириш, яшириш ёки қабул қилишда  ифродаланади.Ушбу тушунча Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексиниг 135-моддасида қайд этилган. Одам  савдоси жинояти турли хил кўринишларда намоён бўлиши мумкин. Масалан, мехнат экспулатацияси, жинсий экспулатация каби;

Хусусан мазкур жиноятларни  ўзига хос хусусиятлари, таркибий тузулишига эътибор берадиган бўлсак,  мазкур жиноятлар тегишлилик доирасида Ички ишлар органлари терговига тегишлидир. Бу  Ўзбекситон Ресубликаси Жиноят процессуал кодекснинг  345-моддасида белигилаб ўтилган.

Одам савдоси дунёдаги кўплаб давлатларда мавжуд бўлиб, муаммони ҳал этишнинг ягона йўли одам савдосининг олдини олиш, унинг сабаблари ва содир этилишига имкон берган шарт-шароитларни бартараф этиш, одам савдосидан жабрланганларга ёрдам кўрсатиш ҳамда одам ва унинг тана аъзоларини сотиш билан боғлиқ жиноий фаолиятнинг миллий қонунчилик тизимида ҳуқуқий асосларини яратишдан иборатдир.

Ўзбекистонда одам савдосига қарши кураш борасидаги ислоҳотлар уч йўналишда мақсадли шакллантирилган:

1) инсон ҳуқуқларининг давлат томонидан таъминланиши ва одам савдосига чек қўйишга оид халқаро-ҳуқуқий ва миллий қонунчилик базасини такомиллаштириш;

2) одамсавдосигақаршикурашборасидагиянгиқонунчиликтизиминишакллантириш;

3) одамсавдосигақаршикурашнингинституционаласосларинияратиш.

Таҳлиллар натижасида одам савдосини келтириб чиқарувчи омилларга қуйидагиларни киритиш мумкинлиги ўз исботини топди: республикадаги ишсизлик муаммоси, моддий муҳтожлик, никоҳсиз туғилган фарзанддан қутилиш истагининг мавжудлиги,  ахлоқ қоидаларига зид турмуш тарзида яшаш,  одам сотиб олиш эҳтиёжининг сақланиб қолаётганлиги, оғир турмуш шароити, жамоатчиликнинг бефарқлиги, аҳолининг юқори даромад топиш учун хорижий давлатларга чиқиб кетиш ҳолатларининг кўпайиб бораётганлиги, айрим давлатлар билан халқаро ҳамкорликнинг ўрнатилмаганлиги ёки концептуал даражада қолиб кетаётганлиги. Шу сабабли айрим давлатлар ўртасида ушбу жиноятга қарши курашишда маълумот алмашинув ва ўзаро ёрдам самарасиз бўлиб қолмоқда аҳолининг ҳуқуқий саводхонлик даражасининг етарли даражада шаклланмаганлиги. Натижада фуқаролар жиноятчиларга алданиб, одам савдоси жинояти қурбонига айланаётганлигини ҳамда хориждаги жабрланувчилар ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида қачон ва кимга мурожаат қилишни билмасликлари кузатилмоқда

Республикамизда одамнинг табиий, сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган давлатнинг устувор ислоҳотларини амалга ошириш натижасида 2020 йил 17августда «Одамсавдосига қарши курашиш тўғрисида»ги қонун қабул қилинди. Мазкур қонуннинг
3-моддасида одам савдосидан жабрланган шахс тушунчасига таъриф берилаган яъни;  одам савдосидан жабрланган шахс – одам савдосидан, бундай ҳаракатга розилик берганлиги-бермаганлигидан ва жиноят процессида иштирок этганлиги-этмагнлигидан  қатъи назар жабрланган жисмоний шахс деб таъриф берилган.

Бугунги кунда дунё мамлакатлари учун долзарб муаммога айланиб улгурган Одам савдосининг таркибий қисми бўлган Одам савдоси жиноятларинин олдини олиш, бу турдаги жинятларга батамом бархам бериш чоралари курилмоқда. Ушбу турдаги жиноятларнинг олдини олиш хар биримизнинг вазифамиз эканлигини унутмайлик.

 

Адолат МУХИДДИНОВА

Ўзбекистон Ркспубликаси ИИВ

Академияси 3-ўқув  курси курсанти

Миржалол САИДАЗИМОВ

Ўзбекстон Республикаси ИИВ Академияси дастлабки тергов

ва криминалистика кафедраси катта ўқитувчиси майор

                                              

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар