Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Халқ депутатлари туман Кенгашининг ўттиз тўққизинчи сессиясини чақириш тўғрисида

Халқ депутатлари туман Кенгашининг ўттиз тўққизинчи сессиясини чақириш тўғрисида

11 май 2022 йил
219
0

 

Халқ депутатлари туман Кенгашининг ўттиз тўққизинчи

сессиясини чақириш тўғрисида.

 

“Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг17-моддаси ҳамда халқ депутатлари туман Кенгаши регламентининг 12-моддасига мувофиқ

ҚАРОР  ҚИЛАМАН:

 

  1. 1. Халқ депутатлари туман Кенгашининг ўттиз тўққизинчи сессияси 2022 йил 20 май куни соат 10-00да Арнасой шаҳарчасида чақирилсин.
  2. Халқ депутатлари туман Кенгашининг ўттиз тўққизинчи сессияси кун тартибига қуйидаги масалалар киритилсин:

- Ёшлар ишлари агентлиги раҳбарининг ёшлар фаолияти билан боғлиқ соҳаларда учраётган долзарб муаммо ва камчиликлар ҳамда уларнинг ечими юзасидан ахбороти;

- Ўзбекистон Республикаси Президентининг Арнасой туманидаги халқ қабулхонаси мудирининг жорий йилнинг май ойида мурожаатлар билан ишлаш борасида амалга оширилган ишлар юзасидан ахбороти тўғрисида;

- Ички ишлар бўлими бошлиғининг 2022 йилнинг ўтган 1-чораги давомида ҳудудда жиноятчилик, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва жамоат тартибини сақлаш ҳамда фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш ҳолати бўйича ҳисоботи;

- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 февралдаги “Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6166-сонли Фармони ижросини муҳокама қилиш;

- туманда хизматлар соҳасини ривожлантириш борасида амалга оширилган ишлар бўйича туман ҳокимининг биринчи ўринбосари З.Исматовнинг ахбороти;

- туман ҳокими ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Г.Ҳайдарованинг хотин-қизлар муаммоларини ҳал этилиши бўйича кўрилаётган чоралар тўғрисида ҳисоботи;

- туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғининг аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш борасидаги фаолияти бўйича ҳисоботи;

- туман ҳокими ўринбосари Ш.Кенжабоевнинг ёшларга оид давлат сиёсатини ҳудудларда амалга оширилиши бўйича рейтинг баҳолаш натижалари юзасидан ахбороти;

- туман ҳокимининг биринчи ўринбосари З.Исматовнинг ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашга доир ҳудудий дастурлар ижросини ва улардаги мақсадли кўрсаткичлар бажарилиши бўйича ахборотини эшитиш;

- тумандаги вакант умумтаълим мактаби директорлигига кўрсатилган номзодлар танлови тўғрисида;

- туманда янги иш ўринларини яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори О.Бозоровнинг ҳисоботи тўғрисида.

  1. Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари З.Исматов, туман ҳокимининг ўринбосарлари Ф.Адилов, Г.Ҳайдарова, Ш.Кенжабоев ҳамда ташкилий-кадрлар гуруҳи (Р.Жозилов)ларга сессияга тайёргарлик кўришга доир ташкилий тадбирларнинг ўз вақтида бажарилишини таъминлаш ҳамда кун тартибига киритилган масалалар бўйича тегишли ҳужжатларни халқ депутатлари туман Кенгаши котибиятига жорий йилнинг 13 май санасига қадар тақдим этиш вазифаси топширилсин.
  2. Ушбу қарор “Арнасой тонги” газетасида ҳамда туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтида эълон қилинсин.
  3. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимлиги ташкилий-кадрлар гуруҳи (Р.Жозилов) зиммасига юклансин.

  

                      Туман ҳокими                        Х.Алимарданов


hal-deputatlari-tuman-kengashining-ttiz-tizinchi.pdf [262,82 Kb] (юклаб олинди: 15)

Онлайн: hal-deputatlari-tuman-kengashining-ttiz-tizinchi.pdf

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар