Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Иншолар танлови ўтказилди

Иншолар танлови ўтказилди

10 май 2022 йил
359
0

“Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” муносабати Арнасой тумни Чўлқувар МФЙдаги 6-15 сонли умумтаълим мактабининг 11-синф ва 7-синф ўқувчилари ўртасида она-тили ва дабиёт фанидан иншолар ҳамда рус-тили фанидан диктанд ёзиш танловлари ўтказилди.

Ушбу танловда ҳар иккала мактабнинг 11-синф ўқувчи ёшларидан 46 нафар ўқувчи ёшлар онатили ва адабиёт фанидан иншолар танловида иштирок этган бўлса, 7-синф ўқувчи ёшларидан 78 нафар ўқувчилар рус тили фанидан диктант ёзиш бўйича танловларда ўз билимларини синовдан ўтказишди.

Танлов “Щёлково Агрохим-Ўзбекистон” Россия-Ўзбекистон қўшма корхонаси Арнасой туманидаги 6-сонли ҳамда 15-сонли умумий ўрта таълим мактаблари маъмуриятининг қўшма буйруғи асосида бўлиб ўтди.

Танловнинг мақсади – ўқувчи ёшлар тафаккурида юксак маънавий қадрият бўлмиш она – Ватан туйғусини ривожлантириш мустақил Ўзбекистон Республикасига садоқат руҳини тарбиялаш, йигит қизлар дунё қарашида соғлом турмуш тарзини шакллантириш мамлакатимиз ҳалқ хўжалигининг асоси сифатида таркиб топаётган тадбиркорлик фаолиятида қизиқиш уйғотиш, ўқувчиларнинг касб танлашига кўмаклашиш ва уларнинг келажакда баркамол авлод бўлиб улғайишига хизмат қилади.

Танлов натижалари 2022 йил 25 май куни эълон қилинади. Унда биринчи ўринни олган ўқувчига 3 млн сўм, иккинчи ўринни олган ўқувчига 2 млн сўм, учунчи ўринни олган ўқувчи 1 млн сўм ҳамда 7 та номинация бўйича 500 минг сўм миқдорда пул маблағлари берилиши кўзда тутилган.

Мазкур танловда иншо мазмунининг ҳаётийлиги ва мавзунинг тўлиқ ёритилганлиги, иншодаги адабий қаҳрамон ҳарактерининг тўлиқ очиб берилганлиги, ёзилган иншодаги сўз бойлигининг кенглиги, ёзувнинг чиройлилиги ва бехато ёзилганлиги, иншо мазмунига тарихий, адабий ва публицистик материалларнинг сингдирилганлиги эътиборга қатилади.

Шунингдек, ёшларни китоб мутолаасига бўлган қизиқишларини инобатга олган ҳолда 2021-2022 ўқув йили давомида 6 ва 15-сонли умумтаълим мактаб кутубхонасида “Энг фаол кутубхона аъзоси” бўлган ўқувчи ва унинг ота онасини Самарқанд шахрига саёҳатга ҳамда китоблар жамланмалари ва ўқув қуроллари билан тақдирлаш кўзда тутилди.

Ўқувчи ёшларга таълим тарбия бериш жараёни 2021-2022 ўқув йили давомида 6 ва 15-сонли умумтаълим мактабларида “Энг фаол ўқитувчи” танлови ўтказилиб, ҳар иккала мактабдан ғолиб бўлган 2 нафардан ўқитувчилар 5 млн сўмдан миқдорда пул мукофати билан тақдирланади.

Бу каби таълимга қаратилаётган эътибор замирида юртимизнинг келажаги бўлган ёш авлод кун келиб ватанимиз равнақи ва халқимизнинг фаровонлиги йўлида аждодлар сингари муносиб комил инсон бўлиб улғайиши табийдир.

     Зеро “Инсон қадри учун” эртадан эмас балки бугундан бошланиши бу каби танловлар ортида турган ҳомийларнинг ўрни беқиёсдир.

 

Рустам НУРМАТОВ

 

 

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар