Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Тумандаги аҳоли пунктлари кўчалари ва хўжаликлараро қишлоқ автомобиль йўлларидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

Тумандаги аҳоли пунктлари кўчалари ва хўжаликлараро қишлоқ автомобиль йўлларидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

05 апрель 2022 йил
162
0

 

Тумандаги аҳоли пунктлари кўчалари ва хўжаликлараро қишлоқ автомобиль йўлларидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 2 октябрдаги “Автомобиль йўллари тўғрисида”ги Қонуни 20-моддаси ва “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги 

Қонуни 6 ҳамда 25-моддаларига асосан

Қ А Р О Р   Қ И Л А М А Н:

  1. Туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси ва туман Ободонлаштириш бошқармасининг “Тумандаги аҳоли пунктлари кўчалари ва хўжаликлараро қишлоқ автомобиль йўлларидан фойдалаништартиби тўғрисидаги Низом”ни қабул қилиш ҳақидаги таклифлари маъқуллансин ва Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
  2. Туман ҳокимлиги (Ф.Адилов), туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси (Ғ.Холмаматов), туман ҳокимлиги ободонлаштириш бошқармаси (Х.Саттаров) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими (Г.Хайдарова) билан ҳамкорликда доимий равишда туман ҳудудидаги йўлларни сақлаш, фойдаланиш, таъмирлаш ҳамда ободонлаштириш ишларини ташкил этиб борсинлар.
  3. Мазкур қарор “Арнасой тонги” газетасида эълон қилинсинва ҳокимликнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.
  4. Ушбу қарор расман эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.
  5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилишни туман ҳокимининг ўринбосари Ф.Адилов, туман Ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи Х.Саттаровлар ва функционал вазифаларига кўра йўл соҳасига, тартиб ижросига масъул бўлган бошқа ташкилотлар зиммасига юклатилсин.

 

                       Туман ҳокими               Х.Алимарданов


Онлайн: tumandagi_aoli_punktlari_kchalari_va_hzhaliklararo_ishlo_avtomobil.pdf

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар