Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » 2022 йил 1-чоракда жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштиришга йўналтирилган маблағлар ҳисоботини тасдиқлаш тўғрисида

2022 йил 1-чоракда жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштиришга йўналтирилган маблағлар ҳисоботини тасдиқлаш тўғрисида

06 май 2022 йил
445
0

 

 

2022 йил 1-чоракда жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштиришга йўналтирилган маблағлар

ҳисоботини тасдиқлаш тўғрисида.

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 28 августдаги “Бюджет маълумотларининг очиқлигини ва бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3917-сонли, 2021 йил 13 апрелдаги “Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5072-сонли, Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2021 йил 22 апрелдаги КҚ-213-IV-сонли қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида туман (шаҳар) бюджетлари маблағларини жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларга йўналтириш тартиби тўғрисида”ги Намунавий Низом тасдиқланган.

Мазкур қарор ижросини таъминлаш мақсадида халқ депутатлари Арнасой туман Кенгашининг 2021 йил 23 апрелдаги 215/25-6-сонли қарори қабул қилиниб, туман бюджети маблағларини жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларга йўналтириш тартиби тўғрисида”ги Низом тасдиқланган.

Ушбу тасдиқланган Низомнинг 27-29-бандлари ижросини таъминлаш ҳамда “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6 ва 24-моддаларига мувофиқ, халқ депутатлари туман Кенгаши

 

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

 

  1. Халқ депутатлари туман Кенгашининг 2021 йил 23 апрелдаги “Маҳаллий бюджет маблағлари сарфланишида жамоатчилик иштирокини таъминлаш тўғрисида”ги 215/25-6-сонли қарори билан тасдиқланган Намунавий Низомнинг 27-бандига асосан 2022 йил 1-чоракда жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштиришга йўналтирилган маблағлар юзасидан туман ҳокимлиги молия бўлими мудири М.Эшбоевнинг ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин.
  2. 2022 йил 1-чоракда жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштиришга йўналтирилган маблағлар, яъни ташаббусли бюджетлаштириш натижалари тўғрисидаги маълумотлар 1-4-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
  3. 2022 йил 1-чоракда ўтказилган ташаббусли бюджет жараёни якунларига кўра ишларни амалга ошириш учун ажратилган маблағлар билан шартномаларга мувофиқ якуний маблағларга нисбатан бўшаб қолган (иқтисод қилинган) қисмини жамғармага қайта тиклаш миқдори тўғрисидаги маълумот 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
  4. Туман ҳокимлиги молия бўлими (М.Эшбоев) ҳамда туман ғазначилик бўлинмаси (А.Ғайбуллаев)лар шартномаларга мувофиқ якуний маблағларга нисбатан бўшаб қолган (иқтисод қилинган) қисмини жамғармага белгиланган тартибда қайта тиклаш вазифаси юклатилсин.
  5. Туман ҳокимлиги молия бўлими (М.Эшбоев), “Арнасой тонги” газетаси (Х.Мирзаев), туман ҳокимлиги ахборот хизмати (Р.Нурматов)лар ташаббусли бюджетлаштириш натижалари бўйича маълумотларни газета саҳифаларида, “Очиқ бюджет” ахборот портали ҳамда туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтида ҳар чорак якунларига кўра ва кейинги чорак биринчи ойининг 25-санасига қадар жойлаштириб бориш тавсия этилсин.
  6. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш туман Кенгашининг “Маҳаллий бюджет, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш, инвестициялар ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари” доимий комиссияси ҳамда туман ҳокимининг биринчи ўринбосари З.Исматов зиммасига юклатилсин.
  7. Мазкур қарор қабул қилинган кундан кучга киради.

  

                         Кенгаш раиси                        Х.Алимарданов

1aror_ochi_byudzhet_1_chorak_isoboti_zg.pdf [1,17 Mb] (юклаб олинди: 9)

Онлайн: 1aror_ochi_byudzhet_1_chorak_isoboti_zg.pdf

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар